Мақолалар

Илм амал билан гўзал

«Эй мўминлар! Аллоҳдан ҳақ-рост кўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар» (Оли-Имрон, 102).

Эй Одам фарзанди! Амалсиз илмнинг мисоли худди ёмғирсиз чақмоқ ва момақалдироққа ўхшайди. Амалсиз олим худди ипсиз камонга ўхшайди. Закотсиз мол худди қояга туз эккан кишига ўхшайди. Аҳмоқ ҳузурида қилинган мавъиза худди ҳайвон ёнидаги дуру гавҳарга ўхшайди. Илми бўлатуриб, қалби қаттиқ бўлган киши худди тошлоқ ерга ўхшайди. Рағбат қилмайдиган кишига қилинган насиҳат қабрлар олдида най чалишга ўхшайди. Ҳаромдан қилинган садақа худди кийимидаги ифлосликларни сийдиги билан ювган кишига ўхшайди. Покланмасдан ўқилган намоз худди жонсиз танага ўхшайди. Тавбасиз олим худди пойдеворсиз бинога ўхшайди. Улар Аллоҳнинг азобидан омон қоламиз, дея хотиржам бўлишяптими? Бас, Аллоҳнинг азобидан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлади».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан

mehrob.uz

Read 2139 times
Tagged under

Мақолалар

Top