Мақолалар

Расули акрам мўъжизалари: БИР ДУОНИНГ КАРОМАТИ

«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»...

(III) 1982. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг ҳузурига кирдилар. Умму Сулайм у зотга хурмо ва ёғ келтирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёғни мешкобига, хурмони идишига қайтаринг, чунки мен рўзадорман», дедилар. Сўнгра уйнинг бир четига ўтиб намоз ўқидилар.

Умму Сулайм: «Ё Расулуллоҳ, Анас учун хос дуоингизга эҳтиёжим бор», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё-ю охиратнинг бирор яхшилигини қўймай, «Аллоҳим! Уни молу давлат, авлод-зурриёт билан ризқлантир ва унга барака бер», деб ҳаққимга дуо қилдилар.

Мана, мен ансорларнинг энг бадавлатлариданман. Менга қизим Умайна айтиб бердики, Ҳажжож Басрага келганда пушти камаримдан бир юз йигирма нечаси дафн қилинган* экан.»

* Дуонинг ижобати туфайли Анас розияллоҳу анҳу нафақат бадавлат ва серфарзанд бўлиб кетган, балки шу билан бирга умри ҳам узоқ бўлган экан.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Read 1949 times

Мақолалар

Top