Исломга оид китоблар, Абу Салама ибн Абдурроҳман ибн Авфни улуғлаб, қадрлаб, катта эътибор билан тавсиф қилганлар. Буни у ҳақда битилган олимларнинг асарларида ва таржималарида кўришимиз мумкин. Масалан: Улардан Ибн Съад вал-Хотийб ал-Бағдодий ва Ибн Асокир аз Заҳабий, Ибн Касийр ва кўплаб бошқа уламолар, уни улуғлаб, қадрини буюклигини, шаънини ва тутган ўрнини нақадар юксаклигини эътироф қилиб, у ҳақдаги китобларни тарижима қилиб, асарлар битганлар.
Абу Саламанинг насаби ва туғилиши.
У Абу Салама бин Абдурроҳман бин Авф бин Абд бин ал-Ҳарис бин Заҳра бин Килаб. Унинг исми ҳақида ихтилоф қилганлар. Айримлар унинг исми Абдуллоҳ десалар, айримлар Исмоил бўлган дейдилар. Айримлар эса, унинг куняси бўлган Абу Саламани, исми бўлган деб айтадилар.
Унинг онаси Тамодир бинт ал - Асбағ ал – Калбийядир. (араб қабилаларидан Бану Калбга нисбат бериб айтилган).
Абу Салама тобеъинларнинг пешқадамларидан бўлганлар. Ҳижрий йилнинг йигирманчисида таваллуд топган.
Абу Саламанинг ҳадис ривоят қилишидаги тутган ўрни.
Абу Салама бин Абдурроҳман бин Авф ишончли, кўплаб ҳадис ривоят қилган. Қурайшнинг энг афзал кишиларидан, Мадина аҳли фақиҳларидан, тобъинларнинг энг катта имомларидан бўлган. Ибн Аббос уни доимо кузатарди ва унга мурожааът қиларди. У кўплаб ҳадислар ривоят қилган ва фиқҳга оид фатволар берган эди.
У гоҳида, отаси Абдурроҳмон бин Авфдан, Усмон бин Аффондан, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ҳасан бин Собит, Усома бин Зайд, Абу Аййуб, Ойша розияллоҳу анҳудан, Умму Саламадан, Ал Муғийра бин Шуъбадан, Абуд Дардодан, Убодату бин Сомитдан, Толҳа бин Убайдуллоҳдан, Абдуллоҳ бин Аъмрдан, Ибни Умар ва Жобирдан, саҳоба ва тобъинларнинг бошқаларидан (Аллоҳ уларнинг ҳаммаларидан рози бўлсин,) ҳадис ривоят қилган.
Солим абу ан-Назр, аз-Зуҳрий, Яҳё бин Саъид ва Яҳё бин абий Касийр ва кўплаб ровийлар, ундан ҳадис ривоят қилганлар.
Аз-Зуҳрий айтади: Қурайшдан тўрт кишини, илм денгизи деб билганлар. Саъид бин ал-Мусайяб, Урвату бин аз-Зубайр, Абу Салама бин Абдур Роҳман ва Убайдуллоҳ бин Абдуллоҳ.
Абий Исҳоқ : Абу Салама ўз замонасида фақиҳларнинг энг яхшиси ва Мадинадаги машҳур етти фақиҳларнинг бири бўлган деб бежиз айтмаганлар, дейди.
Абу Саламанинг Мадийна қозилигига тайинланиши.
Саъд бин ал-Ос Мадинага биринчи марта волий бўлгач, Муоъвия бин Абу Суфян розияллоҳу анҳу даврида, Абу Саламадан Мадийнага волий бўлишини сўради. Лекин, Саъд бин ал-Ос вазифасидан четлатилгач, Марвон Мадинага иккинчи марта волий этиб тайинланди. Абу Салама ҳам, қозиликдан бўшагач, қозиликни, унинг укаси Мусъаб бин Абдурроҳманга топширди.
Абу Саламанинг вафоти:
Абу Салама бин Абдурроҳман бин Авф етмиш икки ёшида, ал Валийд бин Абдул Малик халифалиги даврида, Мадинада вафот этди. (мелодий 713 – Ҳижрий 94 йилда). Энг ишончли қовлларга кўра. Айримлар уни, бир юз уч ёшида вафот этган десалар, айримлар бир юз тўрт ёшида вафот этган дейдилар.
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
ўқитувчиси
Юлдашев Иззатилла Маҳкамович
Фойдаланилган манба ва адабиётлар.
1.Юсуф бин Абдул Ҳадий ал-Ҳанбалий (1503-1504)
Тазкиротул ҳуффаз ва Табсиротул айқоз.
يوسف بن عبد الهادي الحنبلي – تذكرة الحفاظ وتبصرة الأيقاظ
2.Ибн Саъд Аттобақотул кубро.(8-45)
ابن سعد – الطبقات الكبرى
- Ассуютий Исаъфул мубто фий рижалил муватто
ألسيوطي – إسعاف المبطأ في رجال الموطأ
- 4. Аззаҳаби – сияр аълам аннубала
الذهبي – سيرأعلام النبلاء
- 5. Ибн ал- Ҳажар Асқалоний – ал Иййсаар бимаърифати рувот китаб ал аасоори лишшайбоний.
ابن حجر العسقلاني – ألإيثار بمعرفة رواة كتاب الآثار للشيباني