Мақолалар

Саҳарликнинг баракоти

Рамазон саҳарлик, ифторлик ва таровеҳ намози ила раҳматланган: саҳарликда барокат, ифторликда хайр ва фаришталар дуоси, таровеҳда эса қилинган гуноҳ ишларимизнинг мағфирати муждаси бор.

Ҳар биримиз саҳарликка турарканмиз, бир томондан кун бўйи жисмимизга қувват бўлсин, дея овқатлансак, иккинчи томондан, хушхабари берилган саҳарлик баракотидан насибадор бўлишга саъй қиламиз. Зотан, бу Расулуллоҳ (с.а.в.)дан тавсиядир.

Шундай экан, албатта саҳарлик қилинг! Саҳарлик пайтида суюқлик истеъмол қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шўрва, мастава ва шунга ўхшаш суюқ таомлар, мева ва сабзавотли салатлар ейиш мақсадга мувофиқ. Саҳарлик қилмай, кечаси овқат еб ётиш эса умуман нотўғри.

Read 2239 times

Мақолалар

Top