Мақолалар

Динда саволим бор: Ўзимда фақат бомдод ўқишга куч тополяпман...

— Шукрки, намоз ўқишни бошладим. Аммо фақат бомдодни ўқишга имконим бўляпти. Яқинда бир киши “бу ножоиз, ўқисангиз ҳаммасини бирга ўқинг”, дедилар. Қолган 4 вақт намозни ўқишга ўзимда куч тополмаяпман, нима қилсам бўлади?

— Бомдодни ўқиса, ўша намозни ўқиш фарзини адо этган бўлади. Аммо бошқа намозларнинг фарзи тураверади. Уларни ҳам вақтида ўқиш керак. Бомдодни ўқиш жуда яхши иш. Бошқа намозлар ундан осон. Уларни ҳам ўқиш керак. Ҳеч ким бирорта фарз ёки вожиб намозни ўқимай қўйса бўлади, деган фатвони бера олмайди. Сиз кўп тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Банда қилган гуноҳи сабабли ибодат қилишга сустлашиб қолади. Кейин луқмангизга эътиборли бўлинг. Инсоннинг танасида ҳаром луқмадан эт пайдо бўлса, унинг гуноҳларга мойиллиги ортиб, тоатларга рағбати камаяди. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 1893 times

Мақолалар

Top