Мақолалар

Динда саволим бор: Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

— Менга, фарзандимга ноҳақ туҳмат қилишди. Туҳмат ҳақида динимизда нима дейилган? Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

— Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса “Қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди”, дейилган.

Туҳматни гуноҳи улкандир. Сиз Аллоҳ ва виждонингиз олдида тўғри бўлсангиз, ҳеч хавотирланманг. Ўша туҳмат қилганлар сиз рози бўлмагунингизча бу ҳақдан қутула олишмайди. Шунинг учун, сиз Аллоҳни ҳузуридаги ажрлардан умидворликда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 3251 times

Мақолалар

Top