Мақолалар

Динда саволим бор: Турмушга чиқмаган қизлар шундай идишдан фойдаланса, бахти кемтик бўлади-ми?

— Рўзғорда чеккаси учган идишларни (пиёла, коса, ликопча ва ҳ.к.) ишлатса, рўзғордан барака кетади, дейишади. Ёки турмушга чиқмаган қизлар шундай идишдан фойдаланса, бахти кемтик бўлади, деган гаплар ҳам бор. Булар рост-ми?

— Лаби учган, дарз кетган, синиқ идишларни ишлатиш макруҳдир. Чунки ўша дарз ёки синиқ жойларига кирлар, микроблар тўпланади. Инсоннинг ичига ўша зарарли нарсалар кириши мумкин. Шунинг учун ундай идишларни ишлатиб бўлмайди. Аммо қизларнинг бахти кемтик бўлади, деган гап бидъат, хурофот, ирим-сиримдан бошқа нарса эмас. Бахтга эришиш учун инсон бандалигини ҳис қилиб, Аллоҳ таолога ибодат қилиши керак.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Read 1968 times

Мақолалар

Top