Мақолалар

Қалб зангини нима кетказади?

Инсоннинг қалби темирга ўхшайди, сув теккан темир занглаганидек, қалб ҳам занглаб туради. Шу сабабли инсон доимо қалбига эътибор бериши ва унинг зангини кетказиб туриши лозим.

Инсоннинг қалбидаги зангни икки нарса кетказади. Бу икки нарсанинг бири ўлимни эслаш бўлса, иккинчиси эса Қуръони каримни ўқишдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди”, дедилар. Шунда: “Ё Аллоҳнинг Расули, нима қалбни сайқаллайди, зангини кетказади?” дейилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлимни эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Аллоҳ таоло қалбларимизни доимо пок ҳолда бўлишини барчамизга насиб айласин!

 

Р. АКБАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг

Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими

Read 2601 times

Мақолалар

Top