Мақолалар

Ернинг 7 қаватдан иборатлиги Қуръони каримда айтилганми?

Ҳозирги замон илм-фани ривожланиб ернинг етти қаватдан иборат эканлигини аниқлади. Ҳозирги замон фан ютуғига кўра ер қуйидаги етти қаватдан иборат:

  1. Гидросфера;
  2. Литосфера;
  3. Астоносфера;
  4. Мантия (устки қават);
  5. Мантия (ички қават);
  6. Суюқ ядро қавати;
  7. Қаттиқ ядро қавати.

Аллоҳ таоло эса ернинг етти қават эканини бундан неча минг йиллар илгари инсониятга хабарини берган:

“Аллоҳ таоло етти қат осмонни ва ердан ҳам шунчасини яратган Зотдир. Унинг амри улар орасига тушиб туради. Бу сизлар Аллоҳ ҳамма нарсага қодирлигини, Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз илми билан ўраб олганини билишингиз учундир” (Тавба сураси, 12-оят).

Бу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири Ирфонда бундай дейилади: “Қуръонда ўн беш аср олдин хабар қилинган баъзи илмий ҳақиқатларнинг ҳозирги давримизга келиб, илм-фан ва технология тараққиёти натижасида маълум бўлиши каламуллоҳнинг илоҳий мўъжизаларидандир. Албата, Қуръон илмий иш эмас. Аммо аксар оятларда келтирилган кучли англатиш воситалари ва юксак ақл даражасидаги илмий тушунчалар вақт ўтиши билан замонавий илм-фан томонидан кашф қилиниб тасдиқланди. Дунё тузилишининг кўп масалалари Аллоҳ томонидан ҳали инсон уларнинг моҳиятини тушуна олиш даражасида бўлмаган бир даврда нозил қилинди. Инсониятнинг фалакшунослик, физика, ва биология каби фанлар бўйича билими жуда оз эди. Бу билимларнинг Қуръон нозил бўлган замонда илмий асослана олмагани Қуръоннинг Аллоҳнинг каломи эканига яна бир марта далолат қилади”.

Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига бўлган иймон ва эътиқодда собитқадам айласин!

Р. Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими.

Read 1862 times

Мақолалар

Top