Мақолалар

Динда саволим бор: Баъзилар бомдоднинг фарзидан кейин суннатини ўқиса бўлади, дейишса, баъзилар бўлмайди, дейишяпти...

— Масжидга бомдод намозига борганимизда, биз намознинг суннатини ўқий бошласак, жамоат фарзини ўқишни бошлаб юборишди. Биз ҳам жамоатга қўшилиб, фарзга ўтиб кетдик. Бировлар фарздан кейин суннатини ўқиса бўлади, дейишса, баъзилар бўлмайди, дейишяпти. Бировлар эса суннатини ўқимай фарзига ўтиб бўлмайди, дейди. Қандай йўл тутишимиз керак?

Бомдоднинг суннатини ўқиса, фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал. Агар фарздан бир ракатга етиш имкони бўлса, суннат ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади. Бомдоднинг икки ракат суннатига улгурмаса, уларни қуёш чиқишдан олдин ҳам, кейин ҳам қазо қилмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракатни топса, намозни топган бўлади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Масжидга кирган одам бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

 

Read 1941 times

Мақолалар

Top