Мақолалар

Азроил айбдор эмас

«Бевақт ўлди! Ёш кетди, шўрлик!» каби ачинишлар аслида жуда ноўрин. Яқинларимизни биздан айирадиган нарсани баъзан фалокат, баъзан ҳалокат, баъзан бахтсиз тасодиф, баъзида касаллик ҳисоблаймиз. Албатта, инсон тадбирли бўлиши керак. Бироқ тадбир қилаётганимизда ажал вақти адашмаслигини ҳам унутмайлик.

Яқинидан айрилганлар марҳумнинг бевақт эмас, айни вақтида кетганини англаб, дод-вой эмас, ортидан дуо қилсалар яхши. Фарзанд доғи она учун, албатта, жуда оғир. Фақат, фарзандини яратган Зотнинг ўзи қайтариб олганини билиши керак. Яратган баъзан бериб, баъзида олиб, имтиҳон қилади. Берганида шукримизни, олганида сабримизни ўлчайди. Аллоҳ таоло бандаларини хоҳлаган йўсинда имтиҳон қилиш ҳуқуқига эга. Аллох таоло бизни фақирлик билан ҳам имтиҳон қилишга ҳақли, бойлик билан ҳам. Фақир қилиб сабримизни, бой килиб шукримизни ўлчайди Яратган. Ё Роббий, умрнинг ҳам, ўлимнинг ҳам хайрлисини насиб эт! Ё Роббий! Елкамизга кўтаролмайдиганимиз юкни юклама! Аллоҳим! Имтиҳонимизни иймонимиздан оғир қилма!..

Бир неча йил олдин бир марсия эшитгандим. Ўзимча хиргойи қилиб юрардим. Ўша марсиядаги сўзлар билан бy мақолани тугатмоқчиман:

Ажал келганда сенга
Бош оғриғи баҳона.
Қабр тошимга ёзсинлар:
«Бугун менга, эрта сенга!»

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Read 1929 times

Мақолалар

Top