Мақолалар

Динда саволим бор: Маҳалламизда рамзий мақбара бор. Мақбарага одамлар келиб, зиёрат қилишади. Шундай қилиш жоизми?

Маҳалламизда Ғойиб ота деган рамзий мақбара бор. Айтишларича, бу ерга шундай исмли одам кўмилмаган, фақат бир киши шу ерда юрганида ғойиб бўлиб қолган экан, шундан рамзий қабр қилинган. Ҳозирда мақбарага одамлар келиб, зиёрат қилишади. Шундай қилиш жоизми? Аслида бу ерда ҳеч кимнинг қабри йўқ-ку?

— Жоиз бўлмайди. Динимизда қабрларни ибрат ва тарбия мақсадида ҳамда ўтган марҳумларнинг ҳаққига дуо қилиш учун зиёрат қилишга тарғиб қилинган. Асли номаълум бўлган ёки ҳеч қандай илмий ёки тарихий асоси бўлмаган, баъзи кишилар томонидан турли номлар билан атаб қўйилган жойлар зиёрат қилинмайди.

 

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

Read 3057 times

Мақолалар

Top