Мақолалар

Динда саволим бор: Карта ўйнаш ҳаромми?

Нард, карта ўйинларини ўйнаш ҳаромми? Баъзи танишларим фақат қимор ҳаром деб, буларни рад этяпти. Шунга изоҳ берсангиз?

— Орага пул тикиб карта ўйнаса, қимор бўлади. Пул тикмасдан ўйнаш намоз ва зикрдан тўсса, ҳаром бўлади. Бу умумий ҳукм. Бундай ўйинларни ўйновчилар, одатда, Аллоҳни кам зикр қилувчи ва намозга бепарво кимсалар бўладилар. Қолаверса, бу ўйинлар вақтнинг зое кетишига сабаб бўлгани учун умрни исрофи бўлади, вақт исрофи эса ҳаром ҳисобланади.

Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди, дедилар.

Албатта, нарддан бошқа қимор турларини ўйнаганлар ҳам Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига осий бўлишлари турган гап. Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига осий бўлиш эса катта бадбахтликдир. Шунинг учун, бу каби нарсалардан тамоман четда бўлиш керак. Инсон вақтини дунёсига ва охиратиги фойдали бўлган ишга сарфлаши керак.

 

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

Read 3902 times

Мақолалар

Top