Мақолалар

Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз

Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар  ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:

1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган  ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;

2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;

3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;

5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;

6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;

7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;

8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);

9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;

10.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

11.Фарзандларингиз соппа-соғ;

12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;

14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;

15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;

17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...

Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...  

Дамин ЖУМАҚУЛ

Read 6059 times

Мақолалар

Top