Мақолалар

Жума куни мусулмонлар учун байрамдир

Бу фазилатли кунни Аллоҳ таоло мусул монларга насиб айлади. Парвардигор ҳар жума куни олти юз минг кишини дўзахдан озод қилади. Жума куни вафот этган
бандага шаҳидлик ажри берилиши, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан сақлаши ҳақида ҳадислар келтирилган. Жума куни айтилган салавотнинг савоби беҳаддир.
Жума намози Исро кечасида фарз бўлган, лекин мусулмонларнинг сони кам бўлгани сабабли ҳижратга қадар ўқилмаган.

Жума намози Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубода бўлган пайтларида
фарз бўлди. У зот Қубода бир ҳафта турдилар, сўнг Мадина томон отландилар. Илк жума намозини Мадинаи Мунавварадан бир мил узоқликдаги Нақийъул Хазимот деган жойда Бану Солим ибн Авфнинг маҳалласида ўқидилар. Ҳозир ўша ерда «Жума» масжиди қурилган.

Исломдан олдин жума кунини «аруба» деб аташган. Унинг яна бир номи – «явмул мазийд», яъни хайру баракот зиёда қилиб бериладиган кун. Шунингдек, жума кечаси ҳафтанинг бошқа кечаларидан афзал ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчамизга жума айёмини муборак этсин! Бу муқаддас кунлардаги ибодат ва дуоларимизни даргоҳида холис қабул айласин!

 

Азизхўжа домла Иноятов

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Read 1185 times

Мақолалар

Top