Мақолалар

Ота рози – Аллоҳ рози (Давоми...)

Улуғ тобеин Товус ибн Кайсон раҳима­ҳуллоҳ отани ҳурмат қилиш ҳақида бундай дейди: “Тўрт кишини ҳурмат қилиш суннатдан: олимни; соч-соқолига оқ оралаган мусулмонни; султонни ва отани. Киши ота­сини исми билан чақирса, унга жафо қилган бўлади”.
Ота ва она – улуғ неъмат. Улар фар­занд­ларининг улғайиши йў­лида ўзларини шамдек фидо қи­ладилар.
Ҳозирги кунда айрим ёшлар ота­сиз ўсмоқдалар. Бунинг бир неча сабаблари бор:
1) отаси вафот этган;
2) ота-онаси ажрашган;
3) ота­си узоқ йиллардан бе­­­ри сафарда;
4) ота фар­зандлари­га эътиборсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйган.
Оилада отанинг йўқ­л­иги ўғилдан кўра қизга кўп­роқ ёмон таъсир кўрсатиб, туш­кунликка туширади. Ота меҳ­рига зор ўсган бола ўсмирлик дав­рини ҳамма нарсадан без­ган, руҳан синиқ ҳолатда ўтказади.
Ота тарбиясини олиб ўсган фарзанд қатъиятли, иродали, ўктам ва вафодор бў­лади. Ҳар қандай ташқи таъсирдан ўзини ҳимоя қила оладиган, ўзининг шахсий фик­рига эга инсон сифатида шаклланади. Оила бошлиғи бор хонадонда бола доимо “мен ҳимояланганман” деган ишонч билан хотиржам юради.
Отанинг асосий вазифаси едирмоқ, ки­йинтирмоқ эмас, балки тарбия, иб­рат, гўзал ўрнак бўлишдир. Айримлар бола тарбиясини “онанинг иши” деб хато қилади. Тарбияда отанинг ҳам, онанинг ҳам алоҳида ўрни бор.

1-қисм

Охунжон ГУЛАҲМЕДОВ,
Сариосиё тумани “Абдураҳмон ҳожи ота”
жоме масжиди имом-хатиби

"Ҳидоят" журналидан

Read 1601 times

Мақолалар

Top