Мақолалар

Дунёга боғланиш – 21 қисм

Нафснинг дардларидан бири – инсоннинг дунёнинг ўткинчи ишларига ва одамлар билан бефойда суҳбат қуришга муҳаббат қўйиш саналади.

Муолажа услуби

Бу хасталикдан қутулиш учун банда доимо Аллоҳ таолони зикр қилиши керак. Инсон Аллоҳни қанча кўп эсласа, бу дунёга бўлган алоқаси шунчалик заифлашади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони ҳар он, ҳар дам, ҳар лаҳзада зикр қилар эдилар” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр қилар, фойдасиз ишлардан сақланар, намозни узун ўқир, хутбани қисқа қилардилар” (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).

Охират ғами йўлида юрган киши бу дунёга алоқаси йўқлигини тушуниши лозим. Шунинг учун у дунёни бир четга суриб қўйиши ва дунё унинг қалбини эгаллашига йўл қўймаслиги керак.

Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи гўзал эканидандир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).

 

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг

“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Read 1453 times

Мақолалар

Top