Мақолалар

Одамларнинг эътиборини жалб қилиш – 22 қисм

Баъзилар одамларнинг эътиборини жалб қилиш, мақташлари, диндор деб ҳурмат қилишлари учунгина ибодат қиладилар. Бу ҳам қалбнинг оғир дардларидан биридир.

Муолажа услуби

Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким зарар етказа олмаслигини ёки фойда келтирмаслигини тушуниб етиш орқали бу иллатни даволаш мумкин. Ибодатларни ихлос билан, ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир (Баййина сураси, 5-оят).

Убода розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси қудсий ривоят қилинган: Аллоҳ таоло айтади: “Мен турли ҳил шериклардан энг беҳожат Зотман, ким Мен учун амал қилиб, унда бошқани ҳам Менга шерик қилса, амалдаги насибамни ўша шерик қилганига қолдираман”.

 

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг

“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

 

Read 1393 times

Мақолалар

Top