Мақолалар

Ҳазрат хожа Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи

Бухородан 10 километр шимоли-шарқда Қасри Орифон қишлоғида жойлашган Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи нафақат юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук қадамжолардандир.

Нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Баҳоуддин Нақшбанд 1389 йилда 71 ёшида вафот этади. Улуғ пиру комил дафн этилган Қасри Орифон қишлоғидаги зиёратгоҳда турли меъморий иншоотлар қурилиб, мажмуа беш аср мобайнида шаклланиб борган. Ўрта аср тарихчиларининг ёзиб қолдиришларича, мемориал комплекс бир неча бор қайта қурилган.

Истиқлол йилларида тарихий-меъморий мажмуа тамомила обод масканга айлантирилди. Қайта тиклаш ишларида юртимизнинг барча ҳудудларидан маҳоратли таъмирчи-усталар иштирок этди. Баҳоуддин даҳмаси атрофида қарийб 90 метрлик янги айвон ўз ўрнида қайта қурилди. Ҳазратнинг ҳаёти ва таълимотига бағишланган “Нақшбандия тариқати” музейи барпо этилди. Зиёратчилар учун барча шароит яратилди.

Айни пайтда ушбу қутлуғ қадамжога йилига 2 миллиондан ортиқ меҳмонлар ва саёҳатчилар ташриф буюрмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Read 1210 times

Мақолалар

Top