Мақолалар

Жума намозига пиёда боришнинг фазли

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига йигирмата ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида икки юз йиллик амаллар савоби билан мукофотланади”, – дедилар”.

Табароний ривоят қилган.

Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (пиёда) юрса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, жим ўтирса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур”, дедилар”.

Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур”, – дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.

Read 1042 times

Мақолалар

Top