Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар. Бироқ улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгишади, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтиришади. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматлар қилишганки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақийдани ўрганиш мумкинми? Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми? Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир… Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Коммунист тузум тарафидан олимлар қатағон, масжиду мадрасалар вайрон қилинди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқ динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз».
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ