Мақолалар

Илмли бўлиш барчамизга шарт!

Илмли бўлиш инсоннинг ҳурматини, эл ўртасидаги иззатини кўтариш билан бирга, умрини узоқ қилувчи, номини дунёда қолишининг сабабчиси ҳамдир. Илмли бўлишга кўпроқ биз Ўзбекистон ёшлари масъулмиз, чунки дунёни илми билан безатган олиму уламолар – бизларнинг боболаримиздир.

IX аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебрага асос солди;
X аср. Абу Наср Форобий Арастунинг “Метафизика” асарига мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди;
XI аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади;

Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”ни яратди;
XIV аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфига олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди;
XV аср. Мирзо Улуғбек 1019 та юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди;

XV аср. Алишер Навоий ўлмас “Хамса” асарини ёзди;
XVI аср. “Бобурнома” оламга тарқалди;
Ҳа азизлар, шу улуғ боболаримиз шоҳ асарларида бизларни бундай марраларни, ютуқларни қўлга киритишимизга сабаб бўлган нарса, илмга эътиборли бўлганимиздадур деганлар.
Шу азизларимиз ўгитига қулоқ солган ҳолда  бугун илмли бўлиш ёшларимизнинг мақсадли режаси бўлиши шартдир.
Айни дамда юртимизда мажбурий таълимнинг жорий қилингани, таълим соҳасида барча шарт-шароитлар яратилгани, юқорида номлари зикр қилинган боболаримизга хос меросхўр фарзанлар қилиб тарбиялаш учун яратилган имкониятлардир.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ким манга бир ҳарф ўргатса, мен уни қули бўлай, ҳоҳласа қул бозорга чиқариб сотсин деганлар.
Вақти замонда жамиятнинг паст табақаси бу қуллар еди, булардан ҳамма ҳазар қилар, одам ўрнида кўрмас эдилар, шундай бўлсада Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу “бир ҳарф ўргатса” деганлар, бундан мурод бу илимдур, илимнинг эса динийси ё дунёвийси бўлмайди
Қутадғу билигда :
Яна бир ҳикмат бор ҳазрати одам
Билим, ақлу идрок, сабаб муҳтарам.
Инсоннинг халқ орасидаги ҳурмати илм билан эканини айтаяптилар.
Шу маънода, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илмга жуда катта аҳамият қаратиб шундай деганлар: “Илм талаб қилиш мусулмон аёл ва эркакка баробар фарздир” .
Шунинг учун мусулмон одам фарзандларини илмли бўлиши, халққа хизмат қиладиган қилиб тарбиялаши шарт. Динимиз эътибори билан қаралганда, Қуръони каримда энг кўп зикр қилинган сўз, илм сўзидур ва Қуръоннинг маъноси ҳам “қироат” сўзи масдаридан олинган бўлиб “Ўқиш” деган маънони англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган биринчи оят ҳам “ўқи” амри билан бошлангани ҳам илмга эътибор қаратишимиз учун ҳам ёрқин далилдир.
Суқрот ҳакимнинг бир гаплари бор: “Ўқиб ўрганмай туриб фойда ва зарарнинг фарқига етаман, деган одамни ақлсиз дейиш мумкин”. Чунки инсон ўқимай, илмли бўлмай паст-баландни билмас, яхши ёмоннинг ажрата олмас. Баъзан халқимиз орасида кўнгилни хафа қиладиган гапларга гувоҳ бўлиб қоламиз: “Шунча ўқиганинг етар, ўқиб менга шаҳар олиб берармидинг” деймиз. Яна биримиз: “Ҳамма олим бўлиб кетаверса, подани ким боқади ?” деймиз. Ёдимиздан чиқмасинки Расулуллоҳ (с.а.в); “Подани боқиш учун ҳам илм керак” деганлар. Барчамизни яратган Аллоҳ илм йўлида бардавом бўлишимизни ва фарзандларимизни илмга ошно бўлишини ва илмни қадрига етишимизни насиб этсин
Бугун давлатимиз томонидан илм олиш, илм излаш учун қанча шарт-шароитлар яратилган, шу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, бу дамларни олтинга алишиб бўлмаслигини тушунайлик ва тушунтирайлик.


Одилжон ЯЛҒАШЕВ,
“Изомиддин мударрис” жоме масжиди имом-хатиби

Read 3706 times

Мақолалар

Top