Мақолалар

Смартфонга қарамликдан халос бўлинг!

Ҳаёт учун зарур бўлган учта элементни биламиз: ҳаво, сув ва овқат.
Айни пайтда яна бир элемент инсон ҳаётида муҳим роль ўйнай бошлади, тез орада у ҳаёт учун зарур бўлган уч элементга қўшилиши мумкин. У – смартфон.

Ҳа, ҳайрон бўлманг, у айнан смартфоннинг ўзгинаси.

Инсон ўз ҳаётини ақлли телефонларсиз тасаввур қила олмайдиган ҳолга келганига бир неча йил бўлди. Юқоридаги сўзларга балки ишонмассиз, балки сизга ўта муболағадек туйилар. Аммо кечаётган кунларингиз ҳақида жиддийроқ ўйлаб кўрсангиз ҳаммасини тушунасиз.

Смартфон инсон ҳаётида муҳим роль ўйнаётир. Ҳар бир инсонга смартфон жуда яқин, ҳатто турмуш ўртоғидан ҳам. Бир дақиқага ҳам ундан узоқлашгиси келмайди. Ҳа, бу ачинарли ҳақиқат, ва буни асло рад эта олмайсиз.

Тадқиқодларга кўра, кўплаб смартфон фойдаланувчилари асосан душда ёки ётоқда, турмуш ўртоғи билан ётганда ўз телефонидан фойдаланади. Кўриниб турибди-ки, смартфон уларнинг энг қадрли бўлган инсонларидан кўра ҳам қадрли экан.

Иш жойингизга, бозорга, дўконга, меҳмонхонага, касалхонага, ҳатто дафн маросимига ҳам смартфонингизни олиб борасиз. У ҳам етмагандек, Аллоҳ таолонинг уйи бўлмиш масжидда ҳам уни кўтариб юришдан тийилмайсиз.

Айнан смартфон туфайли қанчадан-қанча никоҳлар бузилиб кетди, кўплаб тадқиқодлар натижалари буни тасдиқлаганидан хабарингиз бор. Одамлар бир-биридан узоқлашиб кетмоқда, йиғилиб қолган гапларини телефонда гаплашиб қўяётир. Шунинг учун орада меҳр-муҳаббат йўқолиб кетяпти.

Буларнинг барчаси икки одам ўртасидаги муносабатга мисол эди. Аллоҳ билан муносабатингиз ҳақида нима дейсиз? Бу ақлли қурилма сизни осонликча нотўғри йўлга бошлаши мумкин.

Қачонки телефонингиз билан бирга бўлар экансиз, вақтингизни бекорчи ва зарарли нарсаларга сарфлайсиз. Кўпинча сиз одобсиз ва номаъқул видеоларни томоша қилишни истайсиз. Одобсиз ва номаъқул бўлишига қарамасдан, бундай видеоларни кўпчилик томоша қилади, ёқтиради ва бошқаларга улашади. Бу одатий ҳол бўлиб қолган, айниқса ёшлар ўртасида.

Мободо, фарзандингизнинг ноодатий ҳаракатини кўриб қолсангиз, уни видеога олишни бошлайсиз ва видеотасвирни Youtubeга жойлаштирасиз. Шу билан сиз ўзингизнинг ҳам, бу видеони кўрадиган одамларнинг ҳам вақтини исроф қиласиз.
Баъзида ҳақиқатга эга, аммо факт ва асоси бўлмаган мақолалар ёзилади. Масалан, мана бундай: ижтимоий медиада ёнғин содир бўлиб, ёнғин чиқиб кетишининг асосий сабабичиси смартфон эканлигини аниқланган. Бу маълумотнинг факт ва далили йўқ, аммо бу ҳақиқат.

Фарзандларингиз сизни смартфондан фойдаланаётганингизни кўришганида, улар ҳам ақлли қурилмадан фойдаланишни истайди. У билан бирга бўлмаганингизда фарзандингиз телефонда нима қилишини билмайсиз.

Ҳатто эрта саҳарда туриб, таҳажжудни, тонгда туриб бомдодни ўқийдиган кишилар ҳам смартфон таъсиридан ҳоли эмас. Чунки айнан унинг сигналини эшитиб уйғонади.
Бу каби омилларни давом эттирсак, ҳали анча кўп ёзишимиз мумкин. Буларнинг барчаси сизни ва бизни Раббимиздан узоқлаштиради.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқадиган бўлсак, кўпчилик одамлар “Номофобия” касалига йўлиққан. Номофобия сўзи – (Nomophobia – no mobile phone phobia) инглизчадан олинган бўлиб, ўз телефонидан узоқлашишдан қўрқиш маъносини беради. Фобия, яъни қўрқув касалликларининг оммабоп тури.

Дарҳақиқат, смартфон бошқа гиёҳванд моддалардан кўра кўпроқ таъсир кучига эга. Смартфон гиёҳванд моддалардан фарқли ўлароқ миллионлаб эмас, миллиардлаб одамларга салбий таъсир ўтказиб келмоқда. Бу катта муаммодир.
Қўлингизни чўнтагингизга ёки сумкангизга солганингизда, телефонингизни борлигини билиб, хотиржам ўз ишингизни давом эттирасиз. Агар телефонингиз йўқ бўлса-чи, юрагингиз қаттиқ ура бошлайди, миянгиз шишади... нима қилиш керак? Шубҳасиз зерика бошлайсиз.

Бу мақолани ўқиб, баъзилар “Алҳамдулиллаҳ, мен бу касалликка йўлиқмаганман”, дейиши мумкин. Балки адашаётгандир, чунки бу гапни ҳамма ҳам айтиши мумкин. Ҳозир нима учун бундай деяётганимизнинг бир-икки сабабини келтирамиз.

  1. Ушбу мақолани ўқиётган одамнинг 100 дан 50 фоизининг эҳтимолки, қўлида ёки олдида смартфон бор.
  2. Смартфонингизни ҳаттоки масжидга ҳам олиб борасиз.
  3. Смартфонингизсиз кунингиз ўтиши қийин бўлади.
  4. Смартфонингизни кўп ишлатаверганингиздан кўпинча қуввати бир кунга ҳам етмайди.
  5. Баъзида қувватлагичга улаб смартфондан фойдаланасиз.
  6. Смартфонингизни ҳеч қандай сабабсиз текшириш одат бўлиб қолган.
  7. Эрталаб турганингизда биринчи ва кечқурун қиладиган охирги ишингиз смартфонингизни текшириш.
  8. Овқат пишираётган ёки бошқа уй ишларини бажараётган аксарият аёлларнинг диққати смартфонида бўлади.
  9. Дам олиш пайти сиз учун смартфонингиздан бемалол фойдаланиш имконияти бўлиб қолган.
  10. Смартфонингизни унутсангиз, тезда топиш учун бирданига унга қўнғироқ қиласиз.
  11. Электрон почта, хабарлар ва ўтказилиб юборилган қўнғироқларни бўлса-бўлмаса қайта-қайта текшириб турасиз.
  12. Сиз кўп вақтингизни смартфонингизга сарфлайсиз.
  13. Автомобилни ҳайдаш чоғида ҳам смартфондан фойдаланасиз.
  14. Смартфондан фойдаланишни камайтириш ёки умуман тўхтатиш учун муваффақиятсиз уринишлар қиласиз.

Бугунги вазият шундай бўлса, ўн йил ичида бу ҳолат қанчалик ўзгариши ҳақида ўйлаб кўринг. Чунки технология борган сари ривожланмоқда.

Номофобияга қандай қарши туриш мумкин?

Биз бу ҳақида сизга баъзи усулларни тақдим қиламиз.

  1. Мақсадингизни аниқланг ва бу касалликка чек қўйиш учун аниқ вақт белгиланг.
  2. Эрталаб уйғониш учун самртфоннинг ўрнига соатдан фойдаланинг.
  3. Масжидга смартфонсиз боришни бошланг.
  4. Смартфонингизга сарфлайдиган вақтингизни чекланг.
  5. Вақтингизни фойдали нарсаларга сарфланг.
  6. Смартфонга эмас оила аъзоларингизга кўпроқ вақт сарфланг.
  7. Қуръони каримнинг китоб шакли бўлса ҳеч қачон смартфондан ўқиманг. 
  8. Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг ва кўп-кўп салавот қилинг. 
  9. Овқатланаётганингизда смартфондан фойдаланманг.
  10. Ҳафтанинг бир кунини смартфонсиз ўтказинг.
  11. Смартфонингизни ётоғингиздан узоқроқ сақланг. Агар ёстиғингиз олдида бўлса, у сизнинг диққатингизни тортаверади.
  12. Кеча-ю кундуз кераксиз қўнғироқлар ва СМС хабарлардан ўзингизни тийинг.
  13. Зериксангиз смартфон ўрнига Қуръон китобини ўқиб вақтингизни банд қилинг.
  14. Дуо қилинг.

Умид қиламизки, Аллоҳ таоло сизни бу касалликдан халос этади.

Смартфоннинг дўстларимиз ва оила аъзоларимиз билан мулоқотда бўлиш ва билимимизни ошириш каби ижобий ва қулай жиҳатлари ҳам бор. Бироқ ундан эҳтиёткорлик ва чекловлар билан фойдаланган маъқул.

Аллоҳ таоло сизни ва бизни бу каби замонавий фитналардан сақласин. Омин. Зеро, Аллоҳ таоло ҳар биримизни яхши билувчидир.

Интернет манбалари асосида Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

Read 3837 times

Мақолалар

Top