muslim.uz

muslim.uz

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ҳомийлигида чоп этилаётган "Inside Kashkadarya" журнали Миср бўйлаб тарқатилмоқда. Бу ҳақда Африка давлатида бўлиб турган ушбу нашрнинг бош муҳаррири Aсрор Aллаяров ЎзAга маълум қилди.

ЎзА хабарига кўра, "Inside Kashkadarya" журналининг турли сонлари халқаро аэропортлар, меҳмонхоналар, туристик ахборот марказлари, хостеллар ҳамда бошқа сайёҳлик масканларига жойлаштирилмоқда.

Aйтиш лозимки, ушбу журналнинг Мисрдаги тақдимоти жорий йилнинг 2 июнь куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган "Ўзбек-Миср маданий форуми" доирасида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу нуфузли тадбирда кўплаб араб ОAВлари вакилларининг иштироки кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Салтанатида бирор инсон беҳуда ранжитилмасин дея амр этган, илм аҳлини ҳурматлаган адолатли саркарда Амир Темур мағрибу машриқнинг фотиҳи эди. Ўттиз беш йил давомида Осиёни бирлаштириб, буюк салтанат барпо этиб, унинг пойтахти Самарқандни тенгсиз меъморий обидалар билан безатган саркарда Хитой сари юриш бошлаганида умри поёнига етиб қолди.

Амир Темур моҳир саркарда, жуда ғайратли раҳбар, қатъиятли, шижоатли жангчи бўлгани бизга маълум. Унинг шахси мураккаб, қарама-қарши ва ранг-баранг бўлиб, бу инсон тиниб-тинчимас бунёдкор эди. У ўз аскарлари билан ёнма-ён яшаган, уларнинг ташвишларини баҳам кўрган, жангга киришда уларга бош бўлган, ҳарбий юришларининг чарчоқларига, жангоҳларнинг оғир ҳаётидан роҳат топувчи жисмонан мукаммал жангчи бўлишига қарамай, айни куч-қувватга тўлган вақтида бир оёғи ва қўлидан жиддий жароҳат олиб умр бўйи унинг асоратидан азоб чекиб яшаган.

Унинг қўшинидаги ҳар бир жангчиси ирқи, эътиқоди ва мавқеидан қатъи назар мардлиги ва қаҳрамонлиги учун қадрланар эди. Жангчиларни рағбатлантириш ва жазолаш масаласида Амир Темур фақат ўз сўзи ва ўз фикрига таянар эди. Мана, нима учун унинг аскарлари у хаста бўлган пайтларида уни Осиёнинг чексиз оловли ва музли йўлларида елкаларида олиб юришган. У қўшиндаги барча аскари билан турли тилда сўзлашиб уларнинг қалбига йўл топа олган эди.

Амир Темур тузган кучли ва ўзаро боғлиқ фуқаровий ва ҳарбий бир маъмурият, у узоқ муддатли сафарга кетганида ҳам самарали фаолият кўрсатар, котибият вакиллари ҳам (форс тилида олиб борилган) ёзма кўрсатмаларига мунтазир турар, барча воқеаларни рўйхатга олар, чет эллар билан ёзишмалар, янгиланиб борадиган ҳужжатлар ишини тартибли юритишар эди.

Табиийки савол туғилади: нима сабабдан турли ўлкалар, миллатлар ва турфа одамлардан ташкил топган, мукаммал тартиб қоида ва ҳар соҳага жиддий эътибор қаратилган улкан салтанат унинг асосчиси вафотидан сўнг узоққа бормади? Соҳибқироннинг салтанат келажагини таъминлаш борасидаги қатор режалари нега рўёбга чиқмади?

Соҳибқирон Амир Темур вафотининг вақтида ошкор этилмагани ҳамда унинг васиятини бажариш пайсалга солиниши яқин атрофда бўлган хоинларнинг тахтни эгаллаш мақсади йўлида фойдаланиб қолишига ва узоқдаги шаҳзодаларнинг бу ишлардан бехабар бўлишларига сабаб бўлди.

Натижада Амир Темурнинг жияни, Ўтрор ҳукмдори Султон Ҳусайн фитна уюштириб Самарқанд тахтини қўлга киритиш режасини туза бошлади. Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳнинг фарзанди, Тошкентдаги ҳарбий қўшин саркардаси Халил Султон бобоси тайинлаган валиаҳд Пирмуҳаммаднинг (бу вақтда Пирмуҳаммад Шарқий Афғонистонда ноиблик қилар эди) узоқдалигидан фойдаланиб, қонуний тахт ворисига хиёнат қилган ҳолда Самарқанд шаҳри калитларини қўлга киритди...

Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух Мирзонинг Самарқанд шаҳрини ўғли Мирзо Улуғбекка топшириши пойтахтни маданий-маърифий, илмий жиҳатдан қайта тикланишига ва қирқ йил давомида гуллаб-яшнашига сабаб бўлди. Бу давр тарихда “Самарқанднинг олтин асри” деб аталди.

Хуллас, Амир Темур ҳукмдорлик фаолиятларининг асосий мақсади эл-юрт тинчлигини асраш ва адолатни ўрнатиш, инсонларнинг манфаатларини таъминлаш бўлган. Бу орқали “Темурийлар даври уйғониш маданияти” деб номланган иккинчи ренессансга асос солинган эди.

Назокат РАСУЛОВА,

Олмазор туманидаги 261-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси

Маълумки, Сурхондарё вилоятига келган ҳар бир сайёҳ буюк аллома ва авлиёлар қадамжоларини ихлос билан зиёрат қилади.
Ҳозир нафақат Ўрта Осиё, балки ислом оламида машҳур бўлган Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи X-XIV асрларга тегишли меъморий ёдгорлик мажмуаси ҳисобланади.

ЎзА хабарига кўра, Амударё бўйида жойлашган буюк мутафаккир зиёратгоҳи вилоятдаги энг обод, энг кўркам масканлардан бирига айланган. Бу муқаддас даргоҳга зиёратга келувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони ҳам йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Бу ерга келган сайёҳлар буюк бобомиз қабрларини зиёрат қилиш билан бирга, парваришланаётган 39 мингта турли манзарали ва кўркам тропик дарахтлар, атрофга ўзгача чирой бахш этаётган гуллардан ҳам ўзгача завқ олади.

– Сўнгги пайтларда мазкур зиёратгоҳга келувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширдик, – дейди Ҳаким ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси директори Абдураим Чориев. – Ўтган йили намозхонлар учун барча қулайликларга эга 29 ўринли таҳоратхона қурилди. Бундан ташқари, зиёратгоҳ ёнида вилоят ва туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, маҳаллий тадбиркорларнинг маблағи ҳисобидан кўркам 10 та савдо растаси ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида қўшимча иш жойи яратилди. Ҳунармандлар ўзлари қўл меҳнати билан ясаган кўзалар, тикилган чиройли сурхон кашталари, бойсун дўппиларини кўрсангиз кўзингиз қувнайди.

Маълумотларга кўра, Ҳаким ат-Термизий 400 дан ортиқ асарлар ёзган бўлиб, улар дунёвий ва диний илмларнинг турли соҳаларига бағишланган. Бобомиз асарларининг 50 дан ошиғи бугунги кунгача етиб келган.

Мажмуа ҳудудидаги Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейида вилоятнинг тарихий ёдгорлик намуналари намойиш этилмоқда.
Музей бўлим мудири Умид Йўлдошевнинг таъкидлашича, бу ерда қадимги Термиз шаҳри қазишма ишларида топилган 300 га яқин турли ашёлар, тарихий қўлёзмалар, уй-рўзғор буюмлари ва ҳарбий қуроллар жамланган. Қадимги асрларга оид Буддавийлик, Ислом динларига оид эскпонатлар коллекциясини томоша қилганганингизда ўша даврлар ҳақида таассуротларга эга бўлиш мумкин.

Шунингдек, сайёҳларга қўшимча ахборот бериш мақсадида Термизий бобомиз ҳақида ҳужжатли фильмлар ҳам намойиш этилади.
Шу кунларда мазкур ёдгорлик мажмуаси зиёрат учун келган сайёҳлар билан гавжум. Президентимизнинг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан оилавий саёҳат қилувчилар, хусусан, ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва ёшлар билан биргаликда муқаддас қадамжоларга келиш учун барча зарур қулайлик яратиляпти.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақат Рамазончи бўлишдан эҳтиёт бўлинг

Инсонларни ибодатдаги аҳволини кузатган инсон уларнинг кўпчилигини Рамазон вақтида ибодатга қаттиқ берилганини ва Рамазон ўтгач ўзларининг оддий ҳаётларида бекорчилик ва ибодатларни вақтида қилмасликларини кўриш мумкин. Гўё Рамазон ойи Роббиси ўзга ойлар Роббиси эмасдек. Кўпчилик инсонларни масжидда намоз ўқишдан узоқлашганини, садақаларни қизғанишларини, нафл рўзаларни тутмасликларини, чиройли хулқдан узоқлашганини кузатиш мумкин.

Бишрил Ҳофийга айтилди: “Бир қавм борки улар Рамазонда ибодатга қаттиқ киришадилар. “Қандай ҳам ёмон қавм экан, Аллоҳнинг фақат Рамазондаги ҳаққини билишар экан. Йил давомида ибодатга қаттиқ киришган инсонгина солиҳ бўлади”- дедилар. (Ибн Ражабнинг “Латоифул Маъориф” китоби).

Алоҳ таоло маълум бир вақтда ибодатга қаттиқ киришиб бошқа вақт ташлаб қўйишдан огоҳлантириб шундай деди: Ва сизлар бир жамоат бошқа бир жамоатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (ўзларингиз аҳдлашган кишиларга нисбатан) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қавм билан қилган аҳд-паймонларингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз. Албатта, Аллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон қилур ва албатта қиёмат кунида сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур. (Наҳл сураси, 92-оят).

Ибн Касийр деди: Мужоҳид ва Қатода ва ибн Зайд деди: “Бу аҳд тузиб сўнгра уни бузган инсон кабидир” (ибн Касийр тафсири).

Абдуллоҳ ибн Саржас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳим зиёдадан сўнг нуқсондан ўзингдан паноҳ сўрайман”. (Саҳиҳ ибн Можаҳ).

Ибн Ал-Асийр деди: бунинг маъноси “ишимиз тўғри бўлгандан сўнг бузилишидан, бир жамоат билан бўлиб туриб улардан ажралиб қолишдан”. Бу сўзнинг асл маъноси салла ўралгандан сўнг ечиб кетишидир. (Ибн Асийрнинг Ан-Ниҳоя китоби).

Ҳақиқатдан инсонда заифлик борки уни енгиб ўта олмайди. Ундан ўзининг инсонийлик чегарасидан чиқиш талаб қилинмайди, балки ундан Рамазондан кейин ҳам ўзгармайдиган фарз намоз, закот, садақа каби собит ибодатларни маҳкам ушлаш, шунингдек доимо талаб қилинадиган тавбани канда қилмаслик талаб қилинади.

Аллоҳ таолодан Ўзининг олдига боргунимизча тоат ибодатда собит қилишини сўраймиз ва қалблар ўзгаришидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, сўнгги дуоимизни оламлар Роббисига ҳамдлар айтиб якунлаймиз!

(Тамом)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси

1-савол: “Аҳли сунна вал жамоа ақоиди” китобини ўқиб, ундаги бир ҳадис тўғрисида сўрамоқчи эдим: “Умматим етмиш уч фирқага бўлингайдир. Буларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Илло, биттаси (нажотдадир)”, дейилган. 

Жавоб: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир неча фирқаларнинг пайдо бўлиши тўғрисида башорат қилганлар: 

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилдилар: “Умматим етмиш уч фирқага бўлингайдир. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Илло, биттаси (нажот­дадир). Шунда улар ким дейилди. У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутганлардир”, дедилар” (Имом Термизий, Ибн Можа ва Абу Довуд ривоятлари). 

Ҳадиси шарифда айтилганидек, яҳудий тоифаси етмиш бир, насроний тоифаси етмиш икки, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари етмиш уч фирқага бўлинган. Ҳар бир мусулмон ботил мазҳабларнинг хато йўлларидан сақланиш учун аҳли сунна вал жамоа ақидасини яхши билиши зарур. 

Аҳли сунна вал жамоадан ташқари етмиш икки фирқанинг ўзаги еттита бўлиб, улар мўътазила, шиа, хавориж, хорижия, муржиъа, нажжорийя, жабарийя ва мушаббиҳалардир. 

Улар яна ўз ораларида содир бўлган ихтилофлар натижасида беш, ўн ва йигирма фирқага бўлиниб, 72 фирқани ташкил қилади. Ачинарли томони шундаки, адашган фирқаларнинг барчаси бир-бирларини “кофир” деб айблайдилар. 

Етмиш икки фирқага бўлиниб кетганлар асосан ўзларининг ҳавойи нафслари ва шайтон иғвосига учганлар бўлиб, улардан мўътазилалар 20, шиалар 22, хаворижийлар 20, муржиъалар 5, нажжорийялар 3, жабарийялар 1, мушаббиҳалар 1 фирқага бўлиндилар ва жами 72 фирқа бўлди. Уларнинг баъзиларини эътиқодлари бидъат, баъзилариники эса куфргача бориб етди. 

Юқоридаги тақсимотни Шайх Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ўзининг “Жомеъул мутун фий ҳаққи анвоис сифотил илоҳиййа ва ақоидил мотуридиййа ва лафзил куфри ва тасҳиҳил аъмолил ажибиййа” (Аллоҳ таолонинг турли сифатлари, мотуридийя ақоиди, куфр сўзлари изоҳи ва амалларни тўғри бажариш ҳақида матнлар тўплами) китобида бошқачароқ кўрсатган. Унда айтилишича, залолатда бўлган мазҳаблар бир неча гуруҳларга бўлинади: 

  1. Мўътазила 20 фирқага бўлинган. 
  1. Хорижия 20 фирқага бўлинган. 
  1. Муржиъа 5 фирқага бўлинган. 
  1. Жабарийя. 
  1. Мушаббиҳа. 
  1. Нажжорийя 3 фирқага бўлинган. 

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ўртага чиққан турли хил оқимлар ўзларининг бидъатчи эканини англаб етишмаган. 

Ислом динини ниқоб қилиб олиб, олимлик даъво қи­лаётган кишилардан эҳтиёт бўлиш зарур. Уларга асло бефарқ бўлмайлик. Динда бефарқ бўлиш асло ярамайди. 

2-савол: Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми? 

Жавоб: Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Мана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш, жамият барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишларини вожиб деганлар. 

3-савол: Мен мазҳаблар ўртасидаги намоздаги фарқни сўрамоқчи эдим. Биз қайси ҳадисни олганмиз бошқа мазҳабдагилар қайси ҳадисни олган. Шунга тўлиқ маълумот берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин. 

Жавоб: Сиз “Кифоя” китобини олиб намоз бобини ўқиб чиқинг. Ушбу китобда мазҳабимизга кўра намоз ўқишнинг далиллари батафсил баён қилинган. 

4-савол: Бир дўстим Литва давлатида ишлаяпти у ерда бир масжид бор ва дўстим ишлаётган жойдан анча узоқ ва шу масжиднинг имоми тожик миллатига мансуб домла бўлиб, бошқа мазҳабда экан. Жума намозларини адо этиш учун қандайдир ечим борми? 

Жавоб: Ўша бошқа мазҳабда бўлган имомга иқтидо қилган ҳолда ўз мазҳабига мувофиқ адо этаверади. Намозни бошида такбири таҳримада қўл кўтаришда унга эргашади. Қолган ўринларда имом қўл кўтарса ҳам, у кўтармай ўқийверади. Бир мазҳаб вакили иккинчи мазҳаб вакилига иқтидо қилиши дуруст. 

5-савол: Мазҳаб нима? Мазҳаб дунё бўйича нечта? 

Жавоб: Мазҳаб дегани борадиган йўл деган маънони англатади. Динимизда ҳақ деб эътироф қилинган фиқҳий мазҳаблар тўртта бўлиб, улар ҳанафий, моликий, шофиъий ва ҳанбалий мазҳабларидир. 

6-савол: Мен масжидда ёнимда намоз ўқиётган кишини кўрсатгич бармоғини юзлантираётганига кўзим тушти. Бу бизнинг ҳанафий мазҳабимизга тўғри келадими? 

Жавоб: Бу амални “ишорату саббоба”дейилади, ҳанафий уламоларимиз ҳам уни намознинг суннатларидан деб ҳисоблайдилар. 

7-савол: Нега мазҳаблар ҳар хил намоз ўқийди? Қайси ҳадисларни ҳужжат қилиб олишган. Ҳамма мазҳабларнинг қайси ҳадисни ҳужжат қилиб олишганини қисқа қилиб тушунтириб берсангиз. Мазҳаб ўзгартириш гуноҳ эмасми. 

Жавоб: Сизга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ихтилофлар ҳақида”, “Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар”, “Мазҳаблар бирлик рамзи” номли китобларидан бирини, энг камида биринчиси – энг кичик ҳажмлисини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Батафсил маълумот ва тушунчага эга бўласиз, иншааллоҳ!

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top