muslim.uz

muslim.uz

Қуръони Карим оятларига диққат билан назар солсак, “Сирож” калимаси Қуёшга, “Мунийр” калимаси Ойга сифат қилиб келтирилганини, шу икки калима бир вақтнинг ўзида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам сифат қилиб келтирилганини кўрамиз.

“Сирож” (سراج) калимаси ҳам, “Мунийр” (منير) калимаси ҳам Қуръонда иккита оятда келган.

Биринчи оятда бу калималар Қуёш ва Ойнинг сифати бўлиб келган. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

تَبَارَكَ الَّذِي جَعَلَ فِي السَّمَاء بُرُوجاً وَجَعَلَ فِيهَا سِرَاجاً وَقَمَراً مُّنِيراً

“Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли-буюк бўлди” (Фурқон сураси, 61-оят).

Иккинчи оятда бу калималар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари бўлиб келган. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِداً وَمُبَشِّراً وَنَذِيراً وَدَاعِياً إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجاً مُّنِيراً

“Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик бергувчи, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи, Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик”. (Ушбу оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўртта вазифалари ва битта сифатлари зикр қилинмоқда. Ҳа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият зулматларидаги нурли чироқдирлар. Турли зулматлар ичида йўлини топа олмай, уриниб-суриниб юрган кишиларни Исломнинг ёруғ йўлига бошловчи нурли чироқдирлар) (Аҳзоб сураси, 45-46-оятлар).

Айтганимиздек, биринчи оятда “Мунийр” калимаси Ойнинг сифати бўлиб келди. Дарҳақиқат, Ой ўзидан нур ишлаб чиқармайди, балки Қуёшдан келаётган нурни қайтаради. Шунинг учун уни мунийр – нур сочувчи дейилади. “Сирож” эса Қуёшнинг сифти бўлиб келди. “Сирож”нинг маъноси чироқдир.

Кейинги оятда “Мунийр” ва “Сирож” сўзлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари бўлиб келди.

Ҳа, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуёш каби эдилар. Худди Қуёшсиз ҳаёт бардавом бўлмаганидек, у зотсиз ҳам ҳаёт давом этмасди.

Ҳа, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Ой каби эдилар. Худди Ой кечаларни ёритгани каби у зот ҳам Роббиларидан қабул қилиб олган ҳақ нури ила мўинларнинг ҳаётини ёритадилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ўз нафсларидан бир гап айтиб, “Мана шу шариат кўрсатмаси” демаганлар. У зот алайҳиссаломнинг барча айтган гаплари, қилган ишлари Аллоҳ тарафидан келган ваҳий асосида бўлган. Ой каби ўзларига келган ваҳий нурини атрофларига акслантирар, таратар, етказар эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони Карим ҳақида шак қилувчиларга раддия қилиб шундай деган:

 وَإِذَا تُتْلَى عَلَيْهِمْ آيَاتُنَا بَيِّنَاتٍ قَالَ الَّذِينَ لاَ يَرْجُونَ لِقَاءنَا ائْتِ بِقُرْآنٍ غَيْرِ هَـذَا أَوْ بَدِّلْهُ قُلْ مَا يَكُونُ لِي أَنْ أُبَدِّلَهُ مِن تِلْقَاء نَفْسِي إِنْ أَتَّبِعُ إِلاَّ مَا يُوحَى إِلَيَّ إِنِّي أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

«Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. Сен: «Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт». (Бу гапни ўта кетган жоҳилларгина айтиши мумкин. Улар ваҳий нима эканини билишни ҳам хоҳламайдилар. Унинг кимдан чиққанини ҳам, унинг инсоният учун аҳамиятини ҳам билмайдилар. Яъни, Қуръоннинг ўрнига бошқа нарса келтириб ёки уни алмаштириб, Роббимга осийлик қилсам, улуғ қиёмат кунининг азобига дучор бўлишдан қўрқаман. Пайғамбар бўлатуриб у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалик қўрқсалар, Қуръон ўрнига бошқа дастур келтираётган ва унинг оятлари ёки ҳукмларини алмаштираётган оддий одамларни нима деса бўлар экан?!) Юнус сураси, 15-оят 

 

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласини

Нозимжон ИМИНЖОНОВ

таржима қилди

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
Асъалуллоҳал аъзим Роббал аършил аъзим ан яшфияка.
Маъноси: “Буюк Аршнинг Рабби Аллоҳдан сенга шифо беришини тилайман”, деб дуо қилардилар.

Туркманистон Республикасидан 153 нафар фуқаро давлат ҳисобидан Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун бориши маълум қилинди. Бу ҳақда Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан имзоланган қарорда айтиб ўтилган.

"islamisemya.com" нашрининг хабар беришича, Туркманистон ҳаво йўллари компанияси 153 нафар кишини Ҳаж зиёратига олиб бориш ва олиб келиш учун рейсни амалга оширади.

Ушбу зиёратчиларнинг зиёрати 2018 йилнинг 5 августидан 27 августига қадар давом этиши маълум қилинган.

ЎМИ Матбуот хизмати

الإثنين, 30 تموز/يوليو 2018 00:00

Қутлуғ риштани узганлар

Қариндошчилик алоқаларига эҳтиром қилишлик бизларга ота-боболаримиздан қонимизга сингиб кетган фазилат. Динимиз кўрсатмалари ва таълимотлари ҳам шунга далолат қилади. Бу эса нафақат инсоннинг ўзи учун, балки бутун жамият учун нечоғли зарур эканлигини бир оз тасаввур қилмоқчи бўлсангиз, бошқа элатлар турмушига назар солинг.

Қайси жамиятда қариндош-уруғ алоқалари бўлмаса, у ерда оқибат ҳам йўқдир. Оқибат бўлмаган жойда одамлар манқуртга айлана бошлар. Ундай кимсалар на бировни юз-хотир қилсин, на бировга шафқатли бўлсин.

Шариатимиз кўрсатмаларида қариндошлик алоқаларини узишликка мутлақо йўл қўилмаслиги ҳам бежиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда жаннат соҳибларининг сифатларини келтирар экан, жумладан шундай марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللّهُ بِهِ أَن يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الحِسَابِ

“Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан қўрқурлар ва ҳисобнинг ёмонидан хавфда бўлурлар” (Раъд сураси, 21-оят).

Имом Қатода оятдаги “боғланишига амр этган нарсани боғларлар”дан мурод  қариндошлик алоқалари деган (“Руҳул маъоний” тафсири. Алусий).

وَالَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهْدَ اللّهِ مِن بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللّهُ بِهِ أَن يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الأَرْضِ أُوْلَئِكَ لَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ

“Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор” (Раъд сураси, 25-оят).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُ , قَالَ : كَنَّا جُلُوسًا عَشِيَّةَ عَرَفَةَ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " لَا يُجَالِسْنِي مَنْ أَمْسَى قَاطِعَ الرَّحِمِ لِيَقُمْ عَنَّا " . فَلَمْ يَقُمْ أَحَدٌ إِلَّا رَجُلٌ كَانَ مِنْ أَقْصَى الْحَلْقَةِ ، فَمَكَثَ غَيْرَ بَعِيدٍ . ثُمَّ جَاءَ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَا لَكَ لَمْ يَقُمْ أَحَدٌ مِنَ الْحَلْقَةِ غَيْرُكَ ؟ " قَالَ : يَا نَبِيَّ اللَّهِ سَمِعْتُ الَّذِي قُلْتَ ، فَأَتَيْتُ خَالَةً لِي كَانَتْ تُصَارِمُنِي ، أَيْ تُقَاطِعُنِي ، فَقَالَتْ : مَا جَاءَ بِكَ ؟ مَا هَذَا مِنْ دَأْبِكَ ! فَأَخْبَرْتُهَا بِالَّذِي قُلْتَ ، فَاسْتَغْفَرَتْ لِي وَاسْتَغْفَرْتُ لَهَا . فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " أَحْسَنْتَ اجْلِسْ إِلَّا إِنَّ الرَّحْمَةَ لا تَنْزِلُ عَلَى قَوْمٍ فِيهِمْ قَاطِعُ رَحِمٍ ."

 

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу  айтади: “Арафа кeчасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. Шу пайт Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:

  • Шу кечадан бошлаб қариндошликни узган киши мeн билан ўтирмасин, биздан кeтсин, - дедилар.

Ҳалқанинг чeтроғида ўтирган кишидан бошқа ҳeч ким турмади. Ҳeч қанча вақт ўтмасдан у қайтиб кeлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

  • Сенга не бўлди, ҳалқада сендан бошқа ҳеч ким турмади? – дедилар.

У айтди:

  • Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Сиз айтган сўзларни эшитиб, алоқани узиб қўйган холамникига бордим. У: “Нега келдинг, бундай одатинг йўқ эди-ку?” деди. Мен Сиз айтган сўзларни етказдим. Шунда у мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим.
  • Гўзал иш қилибсан, ўтир! Огоҳ бўлинглар, орасида қариндошликни узганлар бўлган қавмга раҳмат нозил бўлмагай! – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (“Танбеҳул ғофилин” Абу Лайс Самарқандий).

 

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ,

 Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими

الإثنين, 30 تموز/يوليو 2018 00:00

Онага итоатда ибрат зот

Увайс Қараний ҳазратларининг ишқи шу қадар аланга олган эдики, ягона орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалланинг жамолини бир бора бўлса-да кўрмоқ эди. Шу ишқ ила кунлар ўтиб борар эди. Қалбидаги ишқ оташи куйдириши чидаб бўлмас даражага келган куни онасига:

– Онажон! Ижозат берсангиз, севикли Пайғамбаримизнинг муборак юзини кўриб келардим, Мадинага бориб зиёрат этардим, – деди.

Онаи зори узоқ вақт ўйланиб туриб:

– Фақат бир шарт билан рухсат бераман, Расулуллоҳни хонаи саодатларида зиёрат қиласан, бошқа ерда эмас, – деди.

Қараний ҳазратлари онажоним рухсат бердилар дея Мадинага қараб йўлга тушди. Бир неча кун йўл юриб Мадинага етиб келди. Суриштириб Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларини топиб борди. Хонаи саодатнинг эшигини қоқди. Ичкаридан Оиша онамиз:

– Ким у? – деб овоз берди.

– Мен Увайс Қаранийман, Яманнинг Қаран қишлоғидан. Расулуллоҳнинг зиёратига келдим, – деди.

Оиша онамиз:

– Расули акрам масжидга кетдилар. Ҳозир масжидга борсангиз, ўша ердан топасиз, – деди.

Увайс Қараний:

– Оҳ! – деди – кетишим керак, онажонимнинг изни шу ерга қадар эди.

Оиша онамиз ҳайрон бўлиб:

– Эй, Аллоҳнинг бандаси кимсиз ўзи? – деб сўради. 

– Отим Увайс. Яманнинг Қаран қишлоғиданман. Чўпонлик қиламан. Севикли Пайғамбаримизни зиёрат этиш учун онажонимдан шу ерга қадар рухсат олган эдим. Демак, зиёрат насиб этмабди, – дея ортига қайтиб кетди.

Расулуллоҳ масжиддан қайтганларидан сўнг:

– Ё Оиша, бу ерга Увайс (Вайсал) келдими? – деб сўрадилар. Саволига тасдиқ жавобини олгач,

– Унга мени бу дунёда кўриш насиб этмайди. Аллоҳ таоло уни имтиҳон қилаётир, Онасига бўлган итоатининг даражасини ўлчаётир, – дедилар. 

Увайс Қараний онасининг олдига қайтиб келиб бўлиб ўтган воқеани чуқур уҳ тортиб сўзлаб берди.

Онаси унга:

– Сиқилма ўғлим, сиқилма. Сен мени мамнун этганинг каби Аллоҳ таоло сени мамнун этажак. Севикли Пайғамбаримизни ҳақиқий дунёда албатта кўрасан, – деди.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

Мақолалар

Top