muslimuz

muslimuz

الجمعة, 28 تموز/يوليو 2023 00:00

Xushxabar: Farg‘onada ilk vaqf mulki qurilishi boshlandi

Shu yil 26-iyul kuni “Vaqf” xayriya jamoat fondi Farg‘ona viloyati filiali tomonidan yirik xayriya loyihasiga tamal toshi qo‘yildi. Ushbu tarixiy va qutlug‘ tadbirda fond boshqaruvi rahbarining 1-o‘rinbosari M.Salomov, Fondning viloyat filiali rahbari B.Qirg‘izov, Dang‘ara tuman hokimi Sh.Tojihakimov, tuman bosh imom-xatibi, tuman sektor rahbarlari hamda mehmonlar ishtirok etib, yurtimizda bunday vaqf mulklari ko‘payishini so‘rab Alloh taologa duoi xayrlar qilishdi.

Mazkur bino filialga biriktirilgan Dang‘ara tumanidagi “Muhammad Boqir Ho‘ja Abu Turob buva” ziyoratgohiga tutash 72 sotix maydon ajratilgan. Milliy va zamonaviy meʼmorlikning o‘zaro uyg‘unligida qurilayotgan mazkur joydagi binolarda mahalliy va xorijiy sayyohlar uchun barcha sharoitlar muhayyo etiladi.

Alloh taolodan mazkur vaqf mulki uchun hissa qo‘shgan barcha hamyurtlarimizga xayr va barokatlar tilab qolamiz!

Vaqf xayriya jamoat fondi
Matbuot xizmati

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ва республикамиз масжидларида фуқаролар мурожаатини қабул қилиш куни сифатида эълон қилинган. Шу куни мутасадди вакиллар ва имом-хатиблар эрталаб 9:00 дан кечги 17:00 га қадар аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топишга ҳаракат қиладилар.

Шу йил 26 июль куни ўтказилган навбатдаги қабул кунида Қорақалпоғистон Республикаси қозиси, Тошкент шаҳри, вилоят ва туман бош имом-хатиблари, шунингдек, республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиблар 2477 нафар фуқаронинг мурожаатини тинглаб, тегишли ёрдам кўрсатдилар. Хусусан, 1079 таси диний, 454 таси ижтимоий, 389 таси иқтисодий, 555 таси оилавий масалаларга имом-хатиблар томонидан атрофлича жавоб бериб,  муаммоларга ечим топдилар.

Мазкур қабул жараёнлари қозиёт, вакиллик ҳамда масжидларнинг расмий сайт ва ижтимоий тармоқлари саҳифаларида кенг ёритилди.

Дарҳақиқат, ўзганинг дарди билан яшаш динимизнинг гўзал таълимотларидан ҳисобланади. Зеро, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мусулмоннинг дунё ғамларидан бир ғамини кетказса, Аллоҳ ундан охират ғамларидан бир ғамни кетказади... Банда модомики, биродарига ёрдам бериш пайида экан, Аллоҳ унга ёрдамчи бўлади”, дейилган (Имом Муслим ривояти).











































Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Индонезиянинг Гунадарма ва Бухоро давлат университети ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Мазкур ҳамкорлик доирасида Индонезиянинг 90 дан ортиқ университетлари ва институтларидан профессор-ўқитувчилар ҳамда ректорлар Бухорога ташриф буюрди.

Дастлаб, Тошкент ва Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишиб чиққан хорижлик профессор-ўқитувчилар, Бухоро шаҳридаги маданий мерос объектлари бўлмиш Исмоил Сомоний, Чашмаи Аюб, Боло Ҳовуз бўйлаб саёҳат қилди.  

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Индонезиядаги Гунадарма университети ректори, Индонезия – Ўзбекистон дўстлик уюшмасини раҳбари, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси, профессор Эко Шри Маргианти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.  

Учрашувда Бухоро вилояти делегациясининг Индонезияга, шунингдек, индонезияликларнинг Бухорога аввалги ташрифи доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишларни жадаллаштириш, хусусан, таълим, маданият ва зиёрат туризми йўналишида зарур чора-тадбирларни белгилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.  

Профессор Маргианти ўз мамлакатидаги 30 дан ортиқ университет билан Ўзбекистондаги олий таълим даргоҳлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда.  



-Аввалги учрашувларда келишиб олганимиздек, ҳозир индонезияликларга Ўзбекистонни, айниқса, Бухорони кенг тарғиб қилиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб боряпмиз, – деди Эко Шри Маргианти. - Бу гал Бухорога 93 кишилик делегация билан келганимиз бу борадаги амалий саъй-ҳаракатларимизнинг илк натижалари деб ўйлайман. Кеча биз юртдошларимиз билан Бухоро давлат университетида бўлдик. Бухоронинг тарихий жойларида саёҳат қилдик. Барчаси жуда ажойиб ва ҳайратланарли. Ана шу ҳайрат ва ҳавасга тўла шаҳар ҳақида ҳужжатли фильм олиш истагидамиз. Уни Индонезиядаги оммавий ахборот воситаларида намойиш этамиз. Ўйлайманки, бу Бухорога индонезиялик сайёҳларни жалб қилишга катта ёрдам беради. Келгусида юртимда яшовчи 265 миллион аҳолининг барчасини Ўзбекистонга, Бухорога жалб қилиш ниятим бор.  

Мулоқот давомида туризм соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, илм-фан ва инновацион лойиҳаларда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларининг иштирокини таъминлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада яхшилаш, таълим тизими ва туризмда алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.  

Хорижий меҳмонлар, Бухоро туманидаги Акмал Муҳиддинов ташкил этган “Баҳоуддин Нақшбанд” ҳунармандчилик марказида ҳам бўлди. Делегация аъзолари марказ фаолияти билан танишди. Маҳорат дарсларида иштирок этди.  

Хорижий делегация учун Бухоро вилояти Маданият ва туризм бошқармаси томонидан ташкил этилган маданий тадбир меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.  

Миллий рақс ва қўшиқларга улашиб кетган маданий тадбирда, Гунадарма университети гимни ҳам янгради.  

Тадбир сўнгида меҳмонларга миллий ўзбекона дўппиларимиз ва адрас рўмоллар совға қилинди.  

Президентимизнинг 2018 йил Бухоро вилоятига ташрифи чоғида мазкур давлат билан доимий ҳамкорлик қилиш топшириғидан сўнг икки томонлама қатор ишлар амалга оширилди.  

Бухоро давлат университетида Индонезиядан юртимизга ташриф буюрган нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари, туризм соҳаси ходимлари ва бошқа соҳа вакиллари билан учрашув ташкил этилди.  

Мулоқотлар чоғида ҳам қатор манфаатли битимлар ва келишувларга эришилди.

Дастлаб, профессор Эко Шри Маргианти билан учрашган Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев Осиёдаги энг катта университетлардан бири билан ҳамкорлик қилиш икки томон учун манфаатли эканини билдирди.  

Мулоқотлар давомида туризм соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, илм-фан ва инновацион лойиҳаларда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларининг иштирокини таъминлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада яхшилаш, таълим тизими ва туризмда алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.  

Учрашув якунида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев Гунадарма, Мега Буана Палопо, Муҳаммадияҳ Раппанг, Паджаджаран университетлари ва LLDIKTI ташкилоти билан ҳам ҳамкорлик меморандуми имзолади.  

Зариф Комилов, ЎзА

Саудия Арабистонининг  оммабоп «Swift News» веб-сайти саҳифасида жорий йил 17-18 июль кунлари Тошкентда  ўтказилган «Зиёрат туризми» кўргазмасига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, «Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда ўтказилган «Зиёрат туризми» кўргазмасининг мувафаққиятини юқори баҳолади» сарлавҳали мақолада  мазкур  тадбир тафсилотлари атрофлича қаламга  олинган. 

Унда  «Зиёрат туризми» кўргазмасига  ташриф  буюрган  Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фаҳми хонимнинг  фикрларидан иқтибос келтирилган. «Элчи «Зиёрат туризми» кўргазмасининг мувафақиятли ташкил этилганлигини таъкидлади»,  деб ёзади электрон нашр.

«Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда истиқболли бозорлардан бири сифатида ўтказилган «Зиёрат туризми» кўргазмасида Миср ишбилармон доираларининг бир неча вакиллари иштирок этганидан беҳад мамнунман», дейди элчи Амира Фаҳми.

«Swift News» веб-сайтига жойлаштирилган яна бир  мақола «Marriott Jabal Omar» меҳмонхонаси вакиллари Тошкентда бўлиб ўтган «Зиёрат туризм» кўргазмасида иштирок этди» сарлавҳаси остида  ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Мақолада таъкидланишича, «Marriott Jabal Omar» меҳмонхонаси бош директори Валид Сейлан Марказий Осиёдаги истиқболли бозорлардан бири бўлган Ўзбекистон билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашдан  манфаатдорлигини билдирди.

«Тошкентда ўтказилган «Зиёрат туризми» кўргазмаси кутилганидан ҳам катта мувафақиятга эришди. Чунки Ўзбекистон компанияларининг кўргазма иштирокчилари билан мулоқот қилишга ва уларнинг хизматларини ўрганишга бўлган иштиёқи яққол намоён бўлди. «Marriott Jabal Omar» меҳмонхонаси ҳам ушбу  йирик  тадбир  давомида ўз хизматларини  тақдим этди»,- деб ёзади «Swift News». 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


الأربعاء, 26 تموز/يوليو 2023 00:00

Хоразмда 3 та зиёратгоҳ тўла таъмирланади

“Вақф” фондининг асосий вазифаларидан бири тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳисобланади. Бу борада Фонд томонидан ўтган йилларда салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2021 йилда Фонд томонидан биргина Хоразм вилоятидаги “Паҳлавон Маҳмуд” ва “Саид Алоуддин Пир” зиёратгоҳлари тўлиқ таъмирланди. Бунинг учун Фонд ҳисобидан 1 276 100 000 сўмдан зиёд маблағ ажратилди. 

Жорий йил июль ойида “Вақф” фонди раҳбарининг биринчи ўринбосари Музаффар Саломов ва Фонднинг Молиявий назорат бўлими мутахассиси Ўрол Сафаров Хоразм вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур вилоятда хизмат сафарида бўлди.

Ташриф давомида “Шайх Муҳтор валий”, “Юсуф Ҳамадоний” ва “Саид Муҳаммад Моҳи рўйи жаҳон” зиёратгоҳлар ҳолати билан яқиндан танишилиб, ушбу манзилгоҳларда ҳам таъмирлаш ишларини амалга ошириш режа қилинди. 

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати

Мақолалар

Top