muslim.uz

muslim.uz

Бугун 27-май, Рамазоннинг ғанимат ўтиб бораётган 22-кунларидир.  Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланлар”, дея марҳамат қилганлар. Тошкент шаҳридаги кўплаб жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 27.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

 

  1. “Али ибн Абу Толиб”жоме масжиди. (Яшнобод тумани,  Ғалабанинг 40 – йиллиги Тузел маҳалла биринчи мавзе, Чўлпон кўчаси 1-уй. Телефон: +71 294-43-99, +99 834-24-79)

Имом-хатиб: Аллаёров Фазлиддин

Қори: Ходжаев Неъматулла, Нематов Муҳаммадсодиқ, Мирсодиқов Нурилла

 

  1. “Ҳожа Аҳрор Валий” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони, Гулзор маҳалласи, Ҳақиқат кўчаси, 22-уй. Тел.: +71 242-23-88, +99 803-90-70)

Имом-хатиб: Аҳроров Исомиддин

Қорилар: Сиддиқов Юнусжон, Артуккариев Абдуносир, Исроилов Самихон

 

  1. “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй. Тел.: +998 71 227 09 83, +98 308-06-30)

Имом-хатиб: Исмоилов Одилхон

Қорилар: Халимов Насруллоҳ, Бахриддинов Муҳаммад

 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таоло бошқа ойлардан афзал қилган, хослаган ойдир. Бу ойда Қуръони карим одамларга ҳидоят ўлароқ, ҳидоят далиллари ўлароқ нозил бўлган. Бу ойда Аллоҳ таоло наздида энг афзал кеча – Лайлатул қадр бор. Бу ойда илоҳий раҳматлар нозил бўлади, мусулмонлар покланади. Бу ой – илоҳий мукофотларга эга бўлинадиган мавсумдир. Унинг биринчи ўн кунида Аллоҳ таоло ўз бандаларини раҳматига дохил қилади, ўртасида уларни мағфират қилади. Зеро, бу ойда бандаларининг Ўзининг розилигини истаб кундузлари рўзадор, кечалари намоз билан қоим бўлганларини кўриб, уларни мағфират қилади. Бу ойнинг учинчи ўн кунлигида эса, Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан озод этади.

Мусулмон киши бу ойда Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига туширган раҳматини ҳис қилади. Бу раҳмат қуйидаги ишларда кўринади:

  • Шайтонларнинг кишанланиши. Бу ойда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Шубҳасиз, бу Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳматидир. Чунки шайтонлар кишанланиши, васваса қилишдан тийилишлари бандаларга рўза тутишларига, кечалари қоим бўлишларига ёрдам бўлади. Бу ишни тақводорлар, хусусан, тўғри рўза тутишга мукаммал тайёргарлик кўрганлар ҳис этадилар.
  • Тавба эшикларининг очилиши. Аллоҳ таолонинг тавба эшиги тавба қилишни, истиғфор айтишни истаган гуноҳкор бандалар учун доимо очиқдир. Аммо бу ойдаги тавба бошқа ойлардаги тавбадан афзалдир. Бунга сабаб – бу ойда нозил бўладиган илоҳий раҳматлар, фаришаларнинг зикр ва ибодат бўлаётган жойларда ҳозир бўлишларидир.
  • Ажр-савобларнинг бир неча бор кўпайтириб берилиши. Мусулмон биладики, Аллоҳ таоло унга бир яхшилигига ўн баробар кўп савоб беради. Лекин бу ойда бир яхши ишга бошқа ойларга қараганда етмиш баробар кўп савоб ёзилади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларига неъмати, фазлидир. Бу билан бандаларнинг даражалари янада кўтарилади, аллоҳнинг раҳматига нойил бўладилар.
  • Шунингдек, ойда бандалар бир-бирларига закот ва садақа бериб, ёрдам кўрсатишлари, қийналганларнинг муаммо ва ташвишлари бартараф бўлиши, рўзадорларга ифторликлар ташкил қилиниши билан ҳам ажралиб туради. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга ҳам рўзадорга берилганча савоб берилади. Бунда рўзадорнинг савобидан заррача камайтирилмайди” (Имом Термизий рифояти).

 

Абдурасул ҚАЮМОВ,

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани

“Муҳсинхон тўра эшон” жоме масжиди

имом-хатиби

 

Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар. Масжидларимизда Аллоҳнинг муқаддас Каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.

Бугун 26-май, Рамазоннинг ғанимат ўтиб бораётган 21-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 26.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади: 

  1. “Авайхон”жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси 87а уй. Тел.: +71 265 66 26, +93 360-05-90, )

Имом-хатиб: Холиқов Алиқул

Қори: Усмонов Шахобиддин, Юнусов Абдурашид 

  1. “Охунгузар” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Олмазор кўчаси, 19-уй. Телефон: +71 240 32 19, +90 963-82-09)

Имом-хатиб: Салимов Қамариддин

Қорилар: Саримсоқов Оятулло, Абдуллаев Фазлиддин 

  1. “Чимир ота” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси. Телефон: +90 321-08-10, +97 715-02-08)

Имом-хатиб: Акромов Тоҳуриддин

Қорилар: Қўшоқов Нурмуҳаммад, Нуриддинов Йўлдошбек 

  1. “Тўлқин Акром ўғли” жоме масжиди. (Олмазор тумани Чиғатой Оқтепа маҳалласи, Форобий кўча 418-уй. Мўлжал: “Фаровон” ресторани. Тел: +71 246 06 86, +97 777-00-12)

Имом-хатиб: Сатимов Саҳобиддин

Қорилар: Қодиров Жамолиддин, Шодмонов Зиёдуллоҳ 

  1. “Ислом ота” жоме масжиди. (Яшнобод тумани, Жўрабек маҳалласи Фарғона йўли кўчаси, 51 уй. Телефон: +71 299-58-82, +97 411-06-60, +93 510-61-01)

Имом-хатиб: Раупов Жасур

Қори: Махмудов Ўткир, Муртазаев Мухаммадсодиқхон, Юсупов Халилулло, Умаралиев Шерзоджон 

  1. “Ал Ҳудайбия”жоме масжиди. (Яшнобод тумани, “Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +71 294-64-04, +94 396-11-11)

Имом-хатиб: Хуназаров Муродуллоҳ

Қорилар: Фозилхонов Абдуллох, Ходжаев Мухиддин, Назиров Жавдатали 

  1. “Сузук ота ” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота кўчаси, 50-уй. Тел.: +90 973-76-28, +90 990-85-78)

Имом-хатиб: Супиев Аюбхон

Қорилар: Супиев Аюбхон, Хамидуллаев Нўмонхон, Бурханов Ёсин 

  1. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди. (Учтепа тумани Катта қаъни маҳалласи, Лутфий кўчаси 55а уй. Тел.:+71 272 91 04, +94 684-28-11, +91 136-42-11)

Имом-хатиб: Мирзаев Эргашали

Қорилар: Байханов Фозилхон, Хакимов Шуҳратжон, Туйғун Иброхим, Боймирзаев Муҳамадайюб 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар! 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

السبت, 25 أيار 2019 00:00

Қадр кечаси учун 27 тавсия

  • Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
  • Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
  • Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
  • Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
  • Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
  • Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
  • Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
  • Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
  • Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
  • Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
  • Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
  • Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
  • Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
  • Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
  • Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
  • Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
  • Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
  • Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
  • Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
  • Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
  • Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
  • Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
  • Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
  • Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
  • Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

 

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Муҳаммадяҳё НИЗОМИДДИН

тайёрлади

Мақолалар

Top