muslim.uz

muslim.uz

الجمعة, 02 شباط/فبراير 2018 00:00

Уч аломат

Мўминнинг уч аломати бор:

  1. Аллоҳга итоат этади.
  2. Ҳаромлардан узоқ туради.
  3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади. 

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:

  1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
  2. Жафога бардош беради.
  3. Қийинчиликларга сабр қилади. 

Олимнинг учта аломати бор:

  1. Тўғри сўз бўлади.
  2. Ҳаромдан тийилади.
  3. Камтар бўлади. 

Сиддиқнинг уч аломати бор:

  1. Нафл ибодатини яширади.
  2. Садақани яширинча беради.
  3. Мусибатни яширади. 

Обиднинг учта аломати бор.

  1. Нафсига жаҳл қилади.
  2. Нафсини тергайди.
  3. Узоқ намоз ўқийди. 

Солиҳнинг уч аломати бор:

  1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
  2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
  3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради. 

Жаннат аҳлининг уч аломати бор:

  1. Ҳалол ейди.
  2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
  3. Беш вақт намозини жамоат билан ўқийди. 

Сахийнинг уч аломати бор:

  1. Ўч олишга қурби етган ҳолда афв этади.
  2. Закотини беради.
  3. Садақа беришни яхши кўради. 

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:

  1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
  2. Бермаганга беради.
  3. Зулм қилганни кечиради. 

Сабрли кишининг уч аломати бор:

  1. Аллоҳ таоло тоатига,
  2. Мусибатга,
  3. Қазо ва қадарга сабр қилади. 

Тавба қилганнинг уч аломати бор:

  1. Ҳаромдан сақланади.
  2. Илм талаб қилишга интилади.
  3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

ЎМИ Матбуот хизмати

Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасига ташриф буюради.

Ташрифдан кўзланган мақсад қўшни мамлакатда «Глобализация даврида рақамли кун тартиби» форумида иштирок этиш экани айтиб ўтилган.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига ташриф ҳақида қўшимча маълумотлар вазирлик сайтида эълон қилинади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берган.

ЎМИ Матбуот хизмати

الجمعة, 02 شباط/فبراير 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE.

АНДИЖОН.

ЎМИ Матбуот хизмати

Шу йил 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди.
Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Конференция якунида ислом умматининг Ислом дини эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида 22 та банддан иборат Ислом уламолари баёноти қабул қилинди.
Ушбу конференция ва унда муҳокама этилган масалалар ҳақида кейин батафсил маълумот тақдим этамиз.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

الجمعة, 02 شباط/فبراير 2018 00:00

Ёлғоннинг зарарлари

"Ислом маърифати" кўрсатувининг мазкур сонида кишиларни маънавий маҳдудликлар сари етакловчи оғир гуноҳлардан бири ёлғончилик, ёлғоннинг зарарлари, унинг аянчли оқибатлари масаласида юртимизнинг етакчи уламоларидан Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан бу борада сўз юритганлар. Кўрсатув мобайнида Қуръони Карим оятлари ва Ҳадиси шарифларнинг туб маънолари шарҳлаб берилган.

Мақолалар

Top