Ўзбекистон янгиликлари

Ислом академияси ректори конференцияда иштирок этди

Шу йил 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди.
Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Конференция якунида ислом умматининг Ислом дини эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида 22 та банддан иборат Ислом уламолари баёноти қабул қилинди.
Ушбу конференция ва унда муҳокама этилган масалалар ҳақида кейин батафсил маълумот тақдим этамиз.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 5586 times

Янгиликлар

Top