muslimuz

muslimuz

Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:

– Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан ички зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.

– Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир.

– Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 Африка давлатларидан, Европа Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар сони эса 3,2 фоизни ташкил этган.

– Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган.

– Бу йил юртимиздан 15 минг 130 нафар фуқаро ҳаж ибодатига муяссар бўлди.

– Эслатиб ўтамиз: 22 июндан 12 июлга қадар ҳожиларимизни Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

الخميس, 20 حزيران/يونيو 2024 00:00

Неъматларга амалий шукр қилганмисиз?

Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши – унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, бошқалар билан аҳил-иноқлигидан дарак беради!

У айни вақтда Аллоҳнинг неъматини эътироф этиш ва гўзал хулқ шодаларидан бир маржондир. Биз бандалар доимо шу хулқ ила сифатланишимиз лозим. Аллоҳ таолонинг неъматлари чек-чегарасиз, соғлигингиз, мол-давлатингиз, фарзандларингиз, обрўйингиз, қўйингки, Аллоҳ сизга инъом этган жамийки неъматлар.

Фурсат топдим дегунингизча Аллоҳга шукр қилинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, сизга саодат, хотиржамлик берсин, десангиз, шукр қилинг!

Аллоҳга шукр қилинг, шунда У сизга неъматларини зиёда этади. Ахир бу ҳақда Ўзи айтган-ку: “Шукр қилсангиз сизларга (неъматларимни) зиёда қиламан” (Иброҳим сураси, 7-оят).

Мана қаранг, Аллоҳ таолодан “Шукр қилсангиз, неъмат устига неъмат бераман”, деган очиқ ваъда! Бу дегани сиз модомики, Роббингизга шукрда бардавом бўларкансиз, сиздаги бор барча неъматлар янада ортади, зиёдалашади.

Аллоҳга шукр қилиш – Унинг тақсимотига қаноат қилиш, рози бўлиш демакдир. Бу икки нарса ички хотиржамликни, кўнгил таскини истаган одам учун энг асосий нарсадир. Ҳар бир одам ўзига ибрат бирла назар ташласа, Аллоҳ азза ва жалла бошқаларга бемаган қанчалар кўп ва хўп неъматларни устидан сочиб турганига иқрор бўлади. Шундай бўлса-да, инсон Аллоҳнинг неъматларини унутиб қўяди ва ҳаётидан қачон қараса шикоят қилиб, кимнидир маломат қилиб яшайди. Атрофга қараб ибрат олмайди, шукр қилмайди.

Аллоҳга шукр қилиш фақат тилнинг ўзига чегараланмаган, балки аввало Аллоҳнинг сизга берган фазлини эътироф этиб, унга тўлалигича қаноат қилиб, сўнгра берган барча неъматларини Уни рози қиладиган йўлда сарфлашингиз ҳам шукрнинг айни ўзидир!

Дейлик, агар пулдор одам бўлсангиз, инфоқ-эҳсон қиласиз, садақа қиласиз. Негаки бу мол-давлат аслида Аллоҳники, сиз унинг вақтинча бошқарувчисисиз, холос! Шундай экан уни Аллоҳ рози бўладиган ҳолда сарфланг. Шунда Аллоҳ сизга берган бу неъматнинг амалий шукрини адо этган бўласиз.

Кўз ва қулоқ ҳам неъмат. Кўзингиз кўрар экан, фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсаларгагина қаранг, У ман этган нарсаларга боқманг. Қулоғингиз эшитар экан, фақат Аллоҳни рози қиладиган овозларга қулоқ тутинг, У ман этган, ғийбат, бўхтон, ҳақорат каби ёмон нарсаларга қулоқ тутманг.

Аллоҳнинг сизга берган неъматларига қаранг, уларни бирма-бир сананг-чи, санаб адоғига ета олармикинсиз?! Аллоҳга бу неъматлари учун шукр қилинг!

Аллоҳ таоло Каломи шарифида хабар берган одамлардан бўлиб қолманг: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса, инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир. (Аллоҳнинг неъматини била туриб инкор қилган киши аниқ кофир бўлади) (Наҳл сураси, 83-оят).

 Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.

الخميس, 20 حزيران/يونيو 2024 00:00

Ташаҳҳудни охиригача ўқимаслик

Cавол: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳу”гача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

  سيعود حجاجنا الذين ينهون مناسك الحج في أوزبكستان - طشقند، نمنكان، فرغانة، بخارى، سمرقند، قرشي، ترمذ، نوائي، نوكوس وأورغانش - عن طريق رحلات "الخطوط الجوية الأوزبكية" المباشرة والعودة

وشارك في أعمال نقل حجاجنا الى ارض الوطن طيارون مؤهلون ومراقبون على متن الطائرة من شركة الخطوط الجوية الأوزبكية المساهمة. ويتم تقديم مختلف الأطعمة والمشروبات للحجاج في المرحلة الجوية. لتتقبل عبادات مواطنينا وتستجاب دعواتهم

خدمة الصحافة لإدارة مسلمي أوزبكستان

في 16 يونيومن هذا العام، في الصباح الباكر، أدى الآلاف من مواطنينا صلاة عيد الأضحى في 2074  الفي و اربعة وسبعين مسجدا في جميع أنحاء جمهوريتنا

وقد استقبل جميع المسلمين المجتمعين لصلاة العيد في المساجد هذا العيد السعيد والمبارك وشكر الخالق على أننا نعيش في بلد ينعم بالسلام ونقوم عباداتنا بسلام

جدير بالذكر أنه وفقًا لقرار رئيس جمهورية أوزبكستان "بشأن الاحتفال بعيد الفطر المبارك"، تم القيام بجميع الأعمال اللازمة لتوفير الراحة للمصلين الذين تجمعوا لصلاة العيد. وعلى وجه الخصوص، تم تزيين المساجد، وعلقت رمزالتهنئة بفرحة العيد. وأغلقت الشوارع المجاورة للمساجد مؤقتا. وخصصت الأماكن للمصلين و تم تنظيم مناوبة عملية لممثلي الشؤون الداخلية والصحة والوكالات الرسمية الأخرى


خدمة الصحافة لإدارة مسلمي أوزبكستان

الصفحة 1 من 300

Мақолалар

Top