muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли” масжидида пешин намозига ташриф буюриб, намоздан сўнг йиғилганларга мавъиза қилиб бердилар.

Маърифий учрашувда мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

Шунингдек, мўмин-мусулмонлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Mehrob.uz матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан адо этдилар, сўнгра йиғилганларга динимизнинг мазмун-моҳияти, илм ўрганишга ҳарис бўлиш кераклиги, бугунги кунда долзарб бўлган масалалар, юртимиздаги тинчлик-ҳотиржамликнинг қадрига етиш каби мавзуларда гўзал маъруза қилиб бердилар. Суҳбат асносида намозхонларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.

***

Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” жоме масжидида пешин намозини жамоат билан адо этиб, бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Уламоларимизнинг Қашқадарё вилояти бўйлаб диний-маърифий суҳбатларидан бири Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов иштирокида Шаҳрисабз туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида пешин намозидан сўнг бўлиб ўтди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Шаҳрисабз туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида пешин намозидан кейин жамоатга маърифий суҳбат қилиб берди. Уларда бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мавъизалар қилинди, мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар, сўнги янгиликлар ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Хабар берганимиздек, бугун, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи бошланди.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар қилинмоқда, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга оширилмоқда.

Жумладан:

Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Нишон туманидаги "Талимаржон" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Омина" масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов Косон туманидаги "Чоргумбаз" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Олтинтепа" масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Қарши туманидаги "Хожи Хизр" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов Нишон туманидаги "Мунаввара" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматулла домла Сайфуддинов Яккабоғ туманидаги "Жомеъ" масжидига;

Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров Касби туманидаги "Қамаши" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Аҳмад Яссавий" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров Касби туманидаги "Касби" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Косон туманидаги "Ғоиб ота" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг масжид жамоасига гўзал маъруза қилиб бердилар, уларда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари айтиб ўтилди.

Таъсирли суҳбат ва савол-жавоблар масжид қавмига манзур бўлиб, ўз миннатдорликларини билдирмоқда.

Қашқадарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати

Мақолалар

Top