muslimuz

muslimuz

Вторник, 23 Апрель 2024 00:00

Таъзия муддати уч кун

 Бу динда ҳаргиз қийинчилик йўқ

 Дафн кунидан бошлаб узоғи билан уч кунга қадар аза (мотам) тутишга шариатимиз рухсат беради. “Фатавои Оламгирия”да (1671 бет) бундай дейилган:

“Шу уч кун мобайнида маййит чиққан хонадонда овқат қилинмайди. Таъзия билдиришга келган одамларга дастурхон солинмайди, зиёфат берилмайди. Мусибат етган хонадон аҳли қайғули бир ҳолда турганда улар учун меҳмонларга қараш, уларга ош-нон тортиш мусибат устига мусибатдир”.

Баъзи ҳудудларда ҳар пайшанба ёки якшанба куни, 7, 40, 52, 100, йили каби маросимларда жонлиқ сўйилиши, пул ва матолар тарқатилиши катта харажатлар эвазига ўтказилади. Узоқ вақт хаста боққан оила, қарздор ва айниқса балоғатга етмаган фарзандлари бўлган муҳтож оилалар учун бундай маросимларни ўтказиш мусибат устига мусибатдир.

Кир ювди, қорёғди, лайлак келди, ток, мош, қовоқ, ширгуруч, туршак, қовун ва гул каби одатлар аёллар иштирокида йиғи-сиғи билан ўтказиладиган маросимлардир. Бу маросимлар хурофий одатлар бўлиб, аёлларнинг дод солиб йиғлашлари маййитга заррача фойда етказмайди, балки уни Аллоҳ олдида ҳижолатга қўяди.

Афсуски шариатимизда келтирилмаган мана шундай маросимларни ўтказаман деб, қарзга ботиб, тушкунликка тушиб қолганлар ҳам учрамоқда.

Мунира АБУБАКИРОВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим етакчи мутахассиси.

Азизхўжа домла Иноятов,
"Чор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби.

"Яна ўз номусини сақлаган аёл - Марям бинти Имронни (мисол келтирди). Бас, Биз ўз (даргоҳимиздаги) руҳимиздан унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди). У Парвардигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ этди ҳамда (Унинг амрига) итоат этувчилардан бўлди" (Таҳрим сураси, 12-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат аёлларининг энг яхшиси Марям бинти Имрон, Осиё бинти Мазоҳим, Хадича бинти Ҳувайлид ва Фотима бинти Муҳаммад", деганлар (Муттафақун алайҳ).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Отангизнинг исми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилишини истайсизми?

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

Россия ва Ислом оламининг халқаро иқтисодий конференцияси шу йил май ойида Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

“IQNA”нинг “Yeni Şafak”га таяниб хабар беришича, май ойида Қозон шаҳрида Россия ва ИҲТ давлатларининг “Россия – Ислом олами: Кaзaнфорум 2023” халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий, таълим, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, конференция Россия ва бутун дунёда ислом молия тизими институтларини ривожлантиришга кўмаклашади, қўшма халқаро лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

Ислом молияси, сармоя, саноат, кичик ва ўрта бизнес, дипломатия, халқаро ҳамкорлик, технология, туризм, тиббиёт ва спорт каби мавзулар анжуманнинг асосий мавзуларидан иборат.

Бу йил конференция доирасида “Ҳалал Ехпо” кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Унда Россиянинг ҳалол маҳсулотлари, хизматлари, инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари намойиш этилади.

Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллин ушбу конференция ҳақида бундай деди: “Бу йилги йиғилишда Миллатлар Ҳамдўстлиги, Яқин Шарқ, Aфрика, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика мамлакатлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. “Ўтган йилги форум доирасида  200 дан ортиқ дастур ўтказилди ва 130 дан ортиқ шартнома имзоланди”.

  Татаристон ҳукумати раҳбари, Казанфорум ташкилий қўмитаси ўринбосари Ростам Миниханов:  “XV Қозон форуми Россиянинг ислом давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини кўрсатади”, - деди.

Мазкур форум жорий йилнинг 25-30 май кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Алҳамдулиллаҳ, юртимиздаги ҳар бир масжид обод ва файзли масканга айланиб боряпти. Бу маърифат масканларида мўмин-мусулмонлар барча шароитлардан тўлиқ фойдаланиб, эмин-эркин ибодатларни адо этишмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Учтепа туманидаги "Лаби зах" жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғиштни қўйиб берди.

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, туман имоми, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, масжид маъмурияти иштирок этди.

Маросим сўнгида масжид тез ва қисқа фурсатда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилишини Аллоҳ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилинди.

 

Страница 10 из 192
Top