Мақолалар

Арафа куни ушбу 4 амални бажаришни унутманг!

1. Ушбу зикрни кўп қилиш:Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”.

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

2. Аллоҳдан дўзах азобидан паноҳ сўраш. Арафа куни одамлар дўзахдан озод бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа куни Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим! Бизни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!

3. Такбири ташриқ айтиш. Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

4. Рўза тутиш. Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг.

 Даврон НУРМУҲАММАД

1031 марта ўқилди

Мақолалар

Top