muslim.uz

muslim.uz

Аллоҳ таолонинг бандасидан рози эканлигини билдирадиган аломатлардан бири – бу банданинг тоат-ибодатда бардавом бўлишига тавфиқ бераётганидир.

Агар киши намозларини ўз вақтида ўқишга муваффақ бўлаётган бўлса, демак мана шунинг ўзи Аллоҳнинг ундан рози эканлигининг биринчи аломатидир. Зеро, уни ибодатга муваффақ қилаётган Аллоҳ таолонинг Ўзидир.

Шунинг учун намозларини ўз вақтида ўқиётган, рўзаларини тутаётган, закотини чиқараётган киши Аллоҳ таолога унга шу амалларга муваффақ қилгани учун ҳамду сано айтмоғи лозим.

Агар киши тўхтовсиз гуноҳ қилаётган ёки тавба қилишга, истиғфор айтишга лойиқ хато ва камчиликлар қилаётган бўлса-ю, унга ҳеч қандай ёмонлик етмаётган бўлса, дарҳол гуноҳларидан тўхташи ва тавба қилиб, Аллоҳ таолонинг итоатига қайтмоғи лозим. Чунки бундай ҳолат Аллоҳ таолонинг ундан рози эмаслигининг аломати ва унга огоҳлантиришдир. Агар ўз вақтида тавба қилиб, гуноҳдан тийилмаса бир балога йўлиқиши аниқ. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳ ишларга асло рози бўлмайди.

 

Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари.

 

Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида қурилган масжид яқин келажакда Ҳиндистонда очилади.

Мусулмонлар масжиди Ҳиндистон ярим ороли ҳудудидаги энг қадимгиси ҳисобланади.

Тарихий маълумотларга кўра, масжид 629 йилда қурилган. Бундан бир неча йил аввал маҳаллий ҳукмдор Чераман Перумал Саудия Арабистонига ташриф буюриб, у ерда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам билан шахсан учрашиб, исломни қабул қилган.

Ватанига қайтаётиб ҳукмдор вафот этди, аммо у билан бирга сафар қилаётган форс олими ҳамроҳи Молик ибн Динор Перумала салтанатида масжид қуришга қарор қилди. Ҳозир бу Керала штатидаги Триссур округида.

Кўп асрлар давомида бино вайрон қилинган ва қайта қурилган, аммо сўнгги йилларда давлат қайта қуриш жараёнини шахсан ўз назоратига олди. Ўша давр масжидлари архитектурасига хос камтарона қиёфа мутахассислар томонидан астойдил тикланди, бундан ташқари, масжид қошида Ислом музейи қурилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Среда, 29 Сентябрь 2021 00:00

Жиноятларнинг асоси (1-аудио)

Акмалхон домла Аҳмедов

Сирдарё вилояти сафари давомида Гулистон тумани “Ҳазрати Умар” жоме масжидида аср намозидан сўнг Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов “Ижтимоий одоблар” мавзусида маъруза қилди.

Динимиз одобларига риоя қилиш икки дунё бахту саодатига етказади.

Мусулмон инсон ҳар куни оиласида, кўчада, жамоат жойларда ушбу одобларга амал қилиши керак. Уларнинг ҳар бири бахт-саодати томонга ташлаган одимдир...”, – дейди Абдуқаҳҳор домла.

Маъруза барчага манзур келди.

Учрашув самимий суҳбат ва дуолар билан якунланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Болаликда бир тенгдошим оғзи қийшайиб, ўзи бемордек бўлиб қолганини кўргандим. Шунда катталар: “Уни жин чалибди”, дейишганди. Домлаларга олиб боришиб ўқитишгандан сўнг, аҳволи яхшиланиб кетганди. Ҳақиқатан ҳам жин чалиш, деган тушунча динимизда борми?

— Исломда жин чалиш бор. Лекин бунга жуда ҳам урғу бериб, ҳаддан ортиқ эътибор бериб юбормаслик керак. Тақволи ва парҳезкор олим инсон Қуръон оятларидан ихлос ила ўқиб дам солса кетади.

﴿الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لاَ يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ﴾

“Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек турарлар” (Бақара сураси, 275-оят).

Ушбу ояти каримада жин чалиши ҳақида сўз юритилиб, қандай ҳолатда бўлиши баён қилинган. Яъни уларнинг ўзларини тутишлари соғ-саломат, ақлли кишилар каби бўлмайди. Одатда жин уриб, ақлдан озган кишилар тартибсиз ва нотўғри ҳаракат қиладилар. Довдираб, ўзини ҳар тарафга уриб, уят ишларни ҳам қилаверадилар. Судхўрларда ҳам ана ўша ҳолат бўлар экан (“Тафсир Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

 

Top