Мақолалар

Аллоҳ таолонинг бандасидан розилиги аломати

Аллоҳ таолонинг бандасидан рози эканлигини билдирадиган аломатлардан бири – бу банданинг тоат-ибодатда бардавом бўлишига тавфиқ бераётганидир.

Агар киши намозларини ўз вақтида ўқишга муваффақ бўлаётган бўлса, демак мана шунинг ўзи Аллоҳнинг ундан рози эканлигининг биринчи аломатидир. Зеро, уни ибодатга муваффақ қилаётган Аллоҳ таолонинг Ўзидир.

Шунинг учун намозларини ўз вақтида ўқиётган, рўзаларини тутаётган, закотини чиқараётган киши Аллоҳ таолога унга шу амалларга муваффақ қилгани учун ҳамду сано айтмоғи лозим.

Агар киши тўхтовсиз гуноҳ қилаётган ёки тавба қилишга, истиғфор айтишга лойиқ хато ва камчиликлар қилаётган бўлса-ю, унга ҳеч қандай ёмонлик етмаётган бўлса, дарҳол гуноҳларидан тўхташи ва тавба қилиб, Аллоҳ таолонинг итоатига қайтмоғи лозим. Чунки бундай ҳолат Аллоҳ таолонинг ундан рози эмаслигининг аломати ва унга огоҳлантиришдир. Агар ўз вақтида тавба қилиб, гуноҳдан тийилмаса бир балога йўлиқиши аниқ. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳ ишларга асло рози бўлмайди.

 

Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари.

 

1600 марта ўқилди

Мақолалар

Top