muslim.uz
Ўлимидан Раҳмоннинг Арши ларзага келган саҳобий!
Янги масжид қурилиши бошланди
Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.
Бу каби хайрли ишлар диний қадриятларимизга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир. Масжидларни обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир.
Дарҳақиқат, ўтган йили Тошкент шаҳридаги “Авайхон”, “Яккасарой”, “Пул емас ота” масжидларининг қайтадан барпо этилиши бу каби ишларнинг яққол намунаси бўлди. Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида, бу йил ҳам Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжидининг янги биноси 2016 йил 1 февралдаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан “Авайхон” кўчасида ажратилган ер майдонида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш ишлари бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилаётган ушбу масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжидни обод этишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.
Дарҳақиқат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади, неъматларини янада зиёда қилиб беради.
Азим пойтахтимизда қад ростлаётган ушбу жоме масжид, халқимиз учун жуда катта туҳфа бўлади, иншоаллоҳ.
И.Зуҳриддинов,
"Олтинтепа" масжиди имоми
Бошқа дин вакиллари рўза ҳақида
Муборак Рамазон ойида айрим бошқа дин вакиллари ҳам рўза тутиб, рўзадорларнинг ҳолатини ҳис қилишни ва уларда қандай ўзгаришлар юз беришини истадилар.
Жумладан, Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи Германия фуқароси Соня Нюбер ҳам рўза тутиб кўрди. У ҳар куни саҳар туриб хурмо, сояли сут, қаҳва ва бошқа егуликлар билан саҳарлик қилар ва кун давомида ҳеч нарса истеъмол қилмасди. У рўзани мусулмонларга бўлган ҳурмати ва ислом маданиятига бўлган меҳри туфайли тутганини маълум қилди. Унинг: “Мен Рамазон ойида рўза тутишни ўтган йили ният қилган эдим, шу туфайли ўзимда кўникма ҳосил қилиш учун қиш мавсумида, кунлар қисқа бўлган пайтда рўза тутишга ҳаракат қилдим ва буни эпладим. Кейинчалик фақат душанба кунлари, ундан сўнг эса, душанба ва пайшанба кунлари рўза тута бошладим. Эътиборли жиҳати шундаки, мен одатий иш кунида, атрофимдаги инсонлар еб-ичиб юрган пайтда ҳам бемалол рўза тутдим”, - деган сўзи кўпчиликни эътиборини тортди.
Шунингдек, Буюк Британиялик талаба Дейл ҳам Рамазон рўзасини тутди. Бу борада у қуйидаги фикрларни билдирди: “Инсон бахтли эканини ҳис қилиш учун, бир ой давомида кун бўйи еб-ичишдан воз кечиш кераклигини билдим. Рўза тутиш жуда ҳам ажойиб”.
Халқаро алоқалар бўлими