muslim.uz

muslim.uz

Среда, 14 Октябрь 2020 00:00

Ҳамон қирқ ёшдасиз (Аудио)

Матнни oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжидининг қурилиш жараёнини кўздан кечирмоқдалар.

Ташриф давомида муфтий ҳазратлари масжид қавми, ходимлари, уста-муҳандислар билан суҳбат қуриб, масжиднинг янги биносида намозхонларга қилинаётган имконият ва шароитлар бўйича тавсия ва таклифларини бериб, бу улкан савобли ишга ҳисса қўшаётган кишилар ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Тафсилотларни сайтимизда ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар” (Имом Муслим ривояти).

Уйқудан уйғонган киши аввал ўтириб, сўнгра икки қўлини юзига суртиб, уйқуни кетказади, кейин зикр қилади.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ уйқудан уйғонганимизда юзимизни ишқалашга одатланайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

100 ёшли мусулмон коронавирус пандемиясига қарши курашда қўшган ҳиссаси учун Британия империяси ордени билан тақдирланди.
Юз ёшини нишонлаган мусулмон ўз боғида юриш билан жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортган ўз тенгдоши Том Мурнинг намунасидан илҳомланди.
1920 йилнинг 1 январь куни Бангладешда туғилган, мусулмон Дабирул Чаудхари 1957 йилдан бери Лондонда яшайди. Энг заиф мамлакатларда, жумладан, Бангладешда муҳтож бўлганлар учун пул тўплаш учун жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қарор қилган оқсоқол коронавирус эпидемияси туфайли ўз-ўзини изоляция қилиб, ўз боғида олдинга ва орқага юра бошлади. Шундай қилиб, Чаудхари Рамазон ойида 420 000 фунт стерлинг тўплади. Бунда табаррук отахон ёши ва юришдаги юкламаларга қарамай, рамазон ойида рўза тутишни давом эттирди.
Мусулмон кишининг эзгу амаллари ҳақида хабар топгач, Қиролича Елизавета уни Британия империяси ордени билан тақдирлади, деб хабар беради IslamNews нашри GlobalVillage га таянган ҳолда.
"Бу шарафга менинг саъй-ҳаракатларим учун лойиқ топганларидан фахрланаман. Юрагимнинг туб-тубидан ҳаммага раҳмат айтаман", - дея ўз мукофотини изоҳлади Дабирул Чаудхари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Сумалакка тош ташлаб, қозонни 7 марта кавласа, ниятига етади, дейишади. Шу тўғри-ми?

— Бу гаплар бирор далилга суянган эмас. Тош ташлаб ният қилса мустажоб бўлади, деган ҳадис йўқ. Бу сумалак пиширувчиларнинг ўйлаб топган гаплари. Аммо бу амални ширк даражасига етказиш ҳам нотўғри. Аслида ният рўёбга чиқиши учун қайсидир таомга тош ташлашда ҳеч қандай мантиқ йўқ. Бу таом тагига олмаслиги учун қилинадиган бир амал, холос. Ахир, умри давомида бирор қозонга тош ташламаган, бироқ кўплаб нияти рўёбга чиққан кишилар жуда кўп. Ниятнинг амалга ошиши фақат Аллоҳ таолога дуо қилиш ҳамда ўзи шу ниятнинг рўёби учун сабабларни амалга ошириши билан бўлади. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Top