www.muslimuz
Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?
Тинч океани соҳилидаги 99 гумбазли масжид
Индонезиянинг Макассар порт шаҳрида “Aсмаул Ҳусна” масжиди жойлашган бўлиб, у 99 та гумбази ва юксак меъморчилик намунаси билан сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда.
IQNA маълумотларига кўра, мазкур масжид диний маскан бўлишдан ташқари Индонезиянинг сайёҳлик обидаларидан бири ҳисобланади.
Масжид 2017–2022 йилларда 2 гектар майдонда қурилган бўлиб, у икки қават ва ертўладан иборат. Биринчи қаватда асосий хонақоҳ, таҳоратхона ва зарурий хоналар мавжуд. Иккинчи қавати эса аёллар учун мўлжалланган. У 10 000 намозхонни сиғдира олади.
Масжид қурилишида унинг хонақоҳи ва барча хоналари табиий ёруғ бўлиши учун ойналардан кенг фойдаланилган. Худди шундай ҳаво айланиши ҳам табиийликка эътибор қаратилган. Бу эса унинг энергия тежамкорлигига хизмат қилмоқда.
Масжиднинг расмий номи Aсмоул Ҳусна, яъни Аллоҳнинг 99 та энг буюк исмларига атаб қўйилган. Шу сабабли, ушбу масжид “99 гумбазли масжид” номи билан танилган.
ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.
Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни
- Энг яхши дуо – арафа кунидаги дуо. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайˋин қодийр”дир”.
Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.
- Арафа куни одамлар дўзахдан озод бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!
- Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.
- Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
Даврон НУРМУҲАММАД
Ҳаж сафари вақтида аёллар ҳайз кўриб қолса:
- Ҳаж сафари вақтида аёллар ҳайз кўриб қолса, масжиди Набавийга, масжиди Ҳаромга ва бошқа масжидларга кирмайди. Ҳайз ҳолатида масжидга кирса қаттиқ гуноҳкор бўлади.
- Аёллар ҳаж амалларини бошлашдан олдин ҳайз бошланиб қолса, меҳмонхонада ғусл қилади, ният қилиб эҳромга киради ва талбия айтишни бошлайди. Ният ва талбия айтиш билан эҳромга тўлиқ кирган ҳисобланади.
- Ҳайз кўрган аёл масжидга кирмайди, намоз ва Қуръон ўқимайди.
- Ҳаж сафаридаги аёл ҳайз кўриб қолса Минога, Арофатга, Муздалифага бориши, шайтонга тош отиши ва қурбонлик қилиши мумкин.
- Ҳайз кўрган аёл Маккаи мукаррамага етиб келгач, Масжидул Ҳаромга кирмайди, тавоф ва саъй қилмайди.
- Ҳайз кўрган аёл эҳромда бўлганлиги боис узрли кунларда ҳам эҳтиёт бўлиши керак, чунки эҳромда мумкин бўлмаган ҳолатлар (мушк, атир, нам салфетка, хушбўй таглик, хушбўй косметикадан фойдаланиш, дарахт баргларини узиш, жониворларга озор бериш ва бошқалар билан жанжаллашиш) мумкин эмас.
- Ҳайзли ҳолатда ҳам салавотлар, тасбеҳлар ва дуолар қилиш мумкин.
- Эҳром ҳолатида ҳайз тугагандан кейин ғуслни покланиш учун қилади ва Каъбани 7 марта тавоф қилади, 2 ракат тавоф намозини ўқийди, дуо билан зам-зам суви ичади ва дуо билан Сафодан бошлаб Марва томонга саъйни бошлайди. 7 марта саъй қилинади
- Тавоф вақтида ҳайз кўриб қолса, ўша заҳоти тавофни тўхтатади ва масжиддан чиқади. Поклангач, ғусл қилиб тавоф, саъй қилади ва соч кестиради. Эҳромдан чиқилади.
- Тавофни тугатгач, ҳайз кўриб қолса, тавоф намозини ўқимай, тезда саъй қилишга ўтади ва 7 марта саъй қилади. Қолиб кетган тавоф намозини поклангандан кейин Ҳарамда, уни имкони бўлмаса, хоҳлаган жойда ўқиб қўяди.
- Ҳаж учун эҳромга кирган аёл ҳайз кўриб қолса, ҳайздан пок бўлгач, қайтадан эҳромга кирмайди, балки биринчи боғлаган эҳроми билан давом эттираверади.
- Аёл киши таматтуъ ниятида мийқотдан умра қилишга эҳром боғлаб, умра арконларини адо қилишдан илгари ҳайз кўриб қолса ва ҳаж амаллари бошлангунича ҳайздан пок бўлмаса, умра эҳромидан чиқиб, ҳаж учун эҳром боғлайди ва ҳаж амалларини бажариб бўлгач, умра қазосини адо қилади. Лекин, биринчи боғлаган эҳромидан умра қилмай чиққанлиги учун зиммасига қон вожиб бўлади ва унинг ҳажи таматтуъ эмас, балки ҳажи ифрод бўлади. (Фатҳул мулҳим). Кейин умрани қазо қилиб қўяди ва қўй сўяди.
Икки ҳарамдаги ибодатлар:
- Қаттиқ талаб этилади: Аёллар масжиди Набавийда Равзага кирган вақтда имкон қадар ўзларини босиқ ва вазмин тутишлари керак. Ҳиссиётларни жиловлаш, кўпроқ саловатлар, дуолар қилиш ва асосийси бошқа зиёратчиларни ранжитмаслик талаб этилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда келтиради: “Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин” (Ҳужурот сураси 2-оят). Аллоҳ таолонинг ояти каримасидаги бу таъкид ўзини мусулмонман деган ҳар бир инсонга тегишлидир.
- Масжидун Набавийдаги бир ракат намознинг савоби минг ракат намозга, Масжидул Ҳаромдаги бир ракат намознинг савоби эса юз минг ракат намоз савобига тенглигини доимо эсда сақлаб, вақтни ғанимат билиб, доимо ибодатда бўлиш керак.
- Иккала Ҳарамда ҳам саҳар пайти айтилган биринчи азон таҳажжуд намози учун бўлади. Иккинчи азон бомдод намози учунлигини ёдда сақлаш керак.
- Ҳаж муддати оз эканлигини ҳисобга олиб, имкон қадар барча намозларни иккала Ҳарамда ўқишга ҳаракат қилиш керак.
- Иккала Ҳарамда ўқиладиган фарз намозларига имомга иқтидо қилинади.
- Руку ва сажда тасбеҳларини камида 3 та ёки 5, 7, 9, 11 марта айтиш мумкин (иккала Ҳарамда руку ва сажда узоқроқ бўлади).
- Иккала Ҳарамда ҳар намозда кейин 4 такбир билан жаноза намози ўқилади. Аёллар ҳам жаноза намозини ўқиши мумкин.
- Қазо намозлари бўлса, иккала Ҳарамда ҳам тўлиқ ўқийди.
- Имомдан олдинга ўтиб кетмасликка ҳам жиддий эътибор бериш лозим.
- Меҳмонхона ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ташқарисидаги сувлардан ичишдан сақланиш. Чунки бу сувлар таҳорат учун бўлиб, улар истеъмол қилиш учун яроқсиз саналади.
- Ҳажга борувчи аёллар ибодат вақтида улкан ажрлар берилиши билан бир қаторда қилинган гуноҳлар ҳам кўпайтириб берилишини ҳисобга олиб, бировларнинг ҳақига, молига хиёнат қилмаслик, атрофдагилар билан жанжалмаслик, ўзи ва бошқалар учун савобли амаллар қилишга ҳаракат қилиши талаб қилинади.
"Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар" рисоласидан
Ҳаж мавсуми: илк бора 15 минг ҳожи, зиёратчиларни лол қилган ўзига хос эҳтиром, Саудиянинг Ўзбекистон томонига ўзгача ҳурмати
Таҳлилнома |
#haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar