muslim.uz

muslim.uz

Ахборот узатиш усуллари ичида аудио материалларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Боиси шитоб билан одимлаётган замонда кўпчилик инсонларда матн ўқиш, видео кўришга вақт ҳар доим ҳам бўлмаслиги мумкин. Аудиоларни эса йўл-йўлакай, иш жараёнида ё дам олаётганда ҳам тинглаш мумкин.

Шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайти аудио бўлимига мўмин-мусулмон халқимизнинг динимизга оид билимини ошириб бориш мақсадида аудиоматериаллар жойлаб борилмоқда

Қуйида сайтимизга доимий жойлаб борилаётган аудиоматериаллар билан танишишингиз мумкин:

1. Шамоилул Мустафо (Аудиокитоб);
2. Фиқҳ фани (Аудиокитоб);
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан лавҳалар (аудиокитоб);
4. Ал-Азкор дуо китоби (Аудиокитоб);
5. Анбиёлар қиссаси;
6. Сараланган аудио мақолалар;
7. Юртимиз уламоларининг аудиомаърузалари
8
. Жаҳолатга қарши маърифат мавзусида 

Шунингдек, дунё уламоларининг гўзал суҳбатлари, тарбиявий аҳамиятга эга маърузалар, ибратли кинолардан лавҳалар, исломий мультфилмлар таржима қилиниб, овозлаштирилган ҳолда тингловчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Бизда майитни қабрга қўйгандан кейин ёшми-қарими, ҳамма одамлар қўлига тупроқ олади-да қабр атрофида 3 марта айланиб, майит устидан тупроқ сочишади. Ўзимча бу ишлар инсон тупроқдан яратилган, яна тупроққа қайтади, деган маънода қилинса керак, деб ўйлардим. Аммо шариатда бу борми-йўқми, билмас эканман, шунга аниқлик киритиб берсангиз...

— Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар” (Имом Аҳмад ривояти). 

Аввалгисида (минҳаа халақнаакум), яъни “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида (ва фийҳаа нуъийдукум) - “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса (ва минҳаа нухрижукум тааратан ухро) - “Ва сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”, дейди. Бу “Тоҳа” сурасининг 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:

﴿مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴾

“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий қилиб беришмоқда.

Айни пайтда қуйидаub масжидларда уламоларимиз маърифий суҳбат ўтказишмоқда:

– Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

– Олмазор туманидаги “Аҳмаджон қори” масжидига Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

– Олмазор туманидаги “Тўхтабой” масжидига Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

– Юнусобод туманидаги “Умар ибн Хаттоб” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадайюб домла Ҳомидов;

– Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

– Юнусобод туманидаги “Ҳасанбой” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

– Юнусобод туманидаги “Муҳаммад Носир ҳожи” масжидига Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов;

– Чилонзор туманидаги “Собитхон ҳожи” масжидига Шайхонтоҳур тумани “Хожа Алламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов;

– Чилонзор туманидаги “Қатортол” масжидига Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

– Чилонзор туманидаги “Чош тепа” масжидига Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;

– Чилонзор туманидаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидига Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов;

– Чилонзор туманидаги “Катта Қозиробод” масжидига Чилонзор тумани “Дўмбиробод” масжиди имом-хатиби Муҳаммадназар домла Қаюмов;

– Сергели туманидаги “Маъруфота” масжидига Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

– Миробод туманидаги “Қўйлиқ ота” масжидига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров

Дунё иморатлари ичида файзи, шукуҳи, таровати билан алоҳида ажралиб турадиган ажойиб бир маскан бор – бу масжидлар.

Раббимизга шукрлар бўлсин, сўнгги йилларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилояти масжидлари ҳам тобора обод ва файзли масканларга айланиб боряпти. 

Бугун, 9 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бектемир” жоме масжидининг илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар иштирок этди. 

Янги жоме ертўласи билан қўшиб ҳисоблаганда уч қаватли бўлади. Битгач, бир вақтнинг ўзида бу жойда 3,2 минг киши бемалол ибодат қилиши мумкин. Шунинг баробарида, кўркам жомега мос тарзда янги, барча қулайликларга эга замонавий таҳоратхона ҳам барпо этилмоқда. Иншоаллоҳ, таҳоратхонада бирданига 30 киши поклана олади.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Top