muslim.uz

muslim.uz

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати расмий хабар берди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистонга 24 кишидан иборат Туркиянинг энг нуфузли диний уламолари, шайхлари ва зиёрат туризми вакиллари ташриф буюришди.

«UT Dogu travel» маҳаллий туристик компанияси ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Туркиядаги Нақшбандия тариқати вакилларининг Ўзбекистонга зиёрат туризми йўналишида саёҳати ташкил этилди.

Зиёрат муқаддас Жума кунига тўғри келганлиги сабабли Меҳмонлар саёҳатни Урганч шаҳридаги «Охунбобо» жоме масжидида жума намозини адо этишдан бошлашди. Ундан ташқари. Туркиялик меҳмонлар Хива шаҳри «Ичан қалъа» мажмуасида ҳам бўлдилар.

Шунингдек, Хоразм вилояти мусулмонлар идораси, Туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда зиёрат туризмини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш мавзусида суҳбат олиб борилди.

Ундан ташқари, меҳмонлар Бухоронинг Баҳоуддин Нақшбанд муқаддас қадамжосида зиёрат амалларини адо этишди. Зиёратчилар 10 кунлик саёҳатлари давомида Етти Пир зиёратгоҳларида ҳам бўлишади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Баҳоуддин Нақшбанд ҳунармандчилик марказида фаолият бошлаган янги Меҳмонхона Туркиядан ташриф буюрган энг нуфузли дин уламолари, шайхлар ва зиёрат туризми вакилларидан иборат илк меҳмонларини қабул қилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понедельник, 20 Сентябрь 2021 00:00

Исломда жисмоний тарбия (видео)

Нуриддин домла Холиқназаров

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мулоқот чоғида жамғарма томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Ламия Ол Сауд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнунлигини ва уни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилганини маълум қилди. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса “Ҳунарманд” уюшмасининг “Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш” лойиҳасига тақдим этилганини қайд этди.

Бундан ташқари, Ламия Ол Сауд “Zamin” Халқаро жамоат фондининг “Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш” дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланишини тасдиқлади.

Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жамғарма делегациясининг мамлакатимизга амалий сафар билан келишга тайёрлигини билдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top