muslim.uz

muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сонли “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон Ислом академияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Адлия вазирлигининг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси вакили муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига ва Ислом академияси ректори, академик Неъматулла Иброҳимовга Ислом академияси давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу Академия ҳузурида икки йиллик магистратура, уч йиллик таянч докторантура ва уч йиллик докторантура фаолият юритиши мўмин-мусулмонларимиз учун жуда катта туҳфа бўлганини таъкидладилар.
Ушбу Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланиши юртимиздан яна Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломалар етишиб чиқишини асосий омил эканини билдирдилар.
Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасасидир. Унинг асосий мақсадлари – республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш ҳамда тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, шунингдек, қуръоншунослик, тафсир ва фикҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдан иборатдир.
Академия Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” китоби лотин алифбосида нашр қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати маълум қилди. 

Қўмита сайтида ёзилишича, “Мамлакатимизда бебаҳо диний-маърифий меросимизни ўрганиш ва ундан халқимизни баҳраманд қилишдек хайрли ишларга катта эътибор берилмоқда. 

Жорий йилда бу эзгу ишнинг давоми сифатида Дин ишлари бўйича қўмита Шайх Абдулазиз Мансур томонидан таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” номли китобини лотин алифбосида чоп этиш юзасидан тегишли тавсия берганини маълум қилади”, дейилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот химати

 

Аввалроқ Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мусобақанинг ҳудудий босқичи Жиззах шаҳридаги мусиқали драма театрида давом этмоқда. Ушбу зал вилоятдаги йирик томоша зали бўлиб, 2017 йилда Жиззах вилояти мусиқали драма театри ҳам замонавий талаблар даражасида реконструкция қилинган.

Одамларимизда Қуръонга муҳаббат кучлилигидан Жиззах вилоятидаги энг катта залга ҳам томошабинлар сиғмай қолди. Зал ЎзА маълумотига кўра 550 ўринли бўлиб, айрим ихлосманд мухлислар зиналарда ўтириб кузатишга ҳам рози бўлдилар. Суратларда кўриб турганингиздек айрим кишилар зал ташқарисида қолиб кетдилар.

Бизни кузатишда давом этинг, ушбу икки вилоятдаги ҳудудий босқич жараёнларини жонли хабарларда ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top