muslim.uz

muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

Пятница, 28 Декабрь 2018 00:00

Шавкат Мирзиёев 2019 йилга ном берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.  

*****

Эшигим устига: “Иккиюзламачилигингни ташқарида қолдириб, кейин кир” деб ёзиб қўйгандим. Ўшандан бери бирорта одам уйимга келмади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Шундай гаплар борки, ҳеч нарсани ифода қилмайди. Шундай сукутлар борки, кўп маъноларни ифода қилади.

Нажиб Маҳфуз

*****

Агар қўрқувни енгмоқчи бўлсанг, уйингда ўтириб олиб, қўрқувни ўйлаб ўтирма. Балки ташқарига чиқ ва ўзингни бирор фойдали юмуш билан машғул қил!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётимдаги энг катта мағлубиятлардан бири кўз нурим заифлашгандан кейин ўқиш неъматидан маҳрум бўлиб боришимдир.

Нажиб Маҳфуз

*****

Очлик пайтида ноннинг янги-эскиси бўлмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бошқалардан ростгўйликни талаб қилишдан олдин фарзандларимизга ростгўйликни ўргатишимиз керак.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Айримлар ақл ва қалбнинг бўшлигидан кўра ҳамён, ошқозон ва телефон экранидигаи батареянинг бўшлигидан кўпроқ ножам бўлишади.

 

 

Тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Четверг, 27 Декабрь 2018 00:00

Гуноҳларим тўкилсин десанг...

Эй, фарзанд! Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Ким бир мўмин биродарини Аллоҳ розилиги учун зиёрат этиб, қўл ушлашиб уч бора силкитиб кўришса, кузги дарахт барглари тўкилгандек, ҳар икковининг гуноҳлари тўкилади». Яна бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат этадилар: «Зарур ҳолда мўмин биродарининг зиёратидан узоқ бўлган ва жамоатни тарк этган Аллоҳнинг раҳматидан ҳам узоқ қолади». «Керак вақтда мўмин биродарининг зиёратида бўлмаган киши мени ранжитган бўлади». Ҳазрати Умар (р.а.) марҳамат этадилар: Расулуллоҳдан (с.а.в.) зиёратга муносиб вақтларни сўрадим. Менга шундай дедилар: “Эй, Умар! Эрталаб ва аср вақтларида зиёратда бўлмоқни менга Маккаи Мукаррамадаги пайтимда Жаброил алайҳиссалом ўргатдилар. Бир кун биродарини Аллоҳ розилиги учун зиёрат этган киши Ҳизр алайҳиссаломни зиёрат этган кабидир”. Мўминлар бир-бирини зиёрат этишларининг савоб ва фазилатларини санаб адо қилиб бўлмайди. Ҳар хил баҳоналар билан зиёратдан қочмаслик керак. Чунки уч тоифа инсон Аллоҳ таоло жамолини кўрмоқдан маҳрум қолади:
1. Танбал кишилар..
2. Кибрлилар ва худбинлар.
3. Беҳуда, бефойда нарсалар билан ўралашувчилар, сир сақлашни билмайдиган эзма, вайсақилар.
Эй, фарзанд! Асло мусофаҳа (қўл ушлашиб кўришиш)ни тарк этма Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат этадилар: “Учрашган мўмин биродари билан мусофаҳа этмоқ (қўл ушлашиб кўришмоқ)дан қочган (ўзини тортган) киши биздан эмас”.
Мусофаҳа пайтида марҳумларни, мўмин-мусулмонларни дуо қилиш керак. Пайғамбаримизга (с.а.в.) алоҳида саловат айтиш лозим.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Айюҳал валад" асари асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

“Мен ҳамма вақт Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) динини ҳайратланарли даражада ҳаётбахшлиги учун ҳурмат қилганман. Ўйлашимча, у турмушнинг ҳар қандай шароитларида ҳам инсонларга оғирлик қилмайдиган ягона дин ва шу фазилати билан инсонларни ўзига мафтун этади. Мен унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётини ўрганиб чиқдим – бебаҳо инсон. Ўйлайманки, у Дажжолдан энг узоқ зот ва уни бемалол Инсоният Халоскори деб айтиш мумкин”.

Манба: «Настоящий Ислам», Т. 1, № 8, 1936.

Top