muslim.uz

muslim.uz

Вторник, 20 Ноябрь 2018 00:00

Татаристонда янги масжид очилди

Нижнекамск туманида янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжид Қуйи Уратьма қишлоғида қурилган. Ушбу қишлоқнинг эски масжиднинг қурилганига 160 йил бўлган. Шу сабабли маҳаллий аҳолини уни қайта тиклагандан кўра янги масжид қуришга қарор қилдилар.

Очилиш маросимида Нижнекамск шаҳри ва Нижнекамск тумани имоми Солиҳ Ибрагимов, қишлоқ раиси Айрат Гарифуллин, қўшни шаҳарлар уламолари, жамоатчилик вакиллари ҳамда туман маъмурияти вакиллари иштирок этган.

Islam-today нашрининг маълум қилишча, масжид қурилиши 2012 йилда бошланган. Очилиш маросимида меҳмонлар учун дастурхон ёзилгани ҳам қайд этилган. Маросим пешин намозига азон айтилиши билан якунланган. Дуо хайрлар қилинган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Вторник, 20 Ноябрь 2018 00:00

Париж жоме масжидида бўлганмисиз?

Париж жоме масжиди Франциядаги энг йирик масжид ҳисобланади. Унинг гўзал ислом архитектураси асосида қурилгани, биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган мусулмон-аскарлар хотирасига ҳурмат келтириш мақсадида қурилгани унинг аҳамиятини оширади. Биринчи жаҳон уруши мобайнида 100 минг мусулмонлар Франция озодлиги учун курашиб жон берган.

Қуйида ушбу масжиднинг суратлари билан танишишингиз мумкин.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Самалётни бошқариб кетаётган учувчининг Ислом динини қабул қилиш жараёни акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқлада кенг ёйилди. Ушбу видео ердан 5500 метр баландликда тасвирга олинган.

Учувчилар кабинасида Саудия Арабистони томони учиб кетаётган самолёт биринчи учувчи араб тилида шаҳодат калимасини айтган, ва шундан кейин: «Менинг бразилиялик иккинчи учувчим, капитан Амари, шаҳодат калимасини айтиб, иймон келтирганини билдирмоқчи», дейди.

Шундан сўнг биринчи учувчи калимани сўзма сўз талаффуз қилади, унинг ортидан эса иккинчи учувчи қайтаради. Ушбу видеолавҳа икки мусулмонларнинг бир бирини қутлаши ва табриклаши билан якунланган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Вторник, 20 Ноябрь 2018 00:00

Оз ейиш

“Мўмин бир ичаги тўлгунча овқат ейди, кофир етти ичаги тўлгунча ейди” (“Рамуз ал-аҳодис”, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу). Бу ҳадиси шариф ҳасан ҳадис бўлиб, унинг юзага келишига кўп овқат ейиши билан шуҳрат қозонган бир киши сабаб бўлган, деб ривоят қиладилар. У вақти келиб мусулмон бўлгач, оз емак билан кифояланадиган бўлган экан.

Мўмин кишининг сифатларидан яна бири унинг қаноаткорлиги ва оз емак билан тўйишидир. Чунки у овқат ейишни “Бисмиллоҳ” билан – Аллоҳ таолонинг исмини айтиш билан бошлайди. Имон соҳиблари меъдаларини тўлдирмайдилар, кўп ейишга ҳирс ҳам қўймайдилар. Фақатгина тоат-ибодатларини бажаришга қувват оладиган даражада овқатланадилар, холос. Турфа хил емишлар ва шарбатларга илтифот этмайдилар. Зотан, мўмин кишига ярашадиган иш ҳам шудир. Кофир эса, хирсининг шиддатидан еб тўймайди, тўйса-да қўймайди. Чунки у нафсига асир.

Ҳадисдаги етти рақами кўпликни билдиради. Мўмин ки¬ши эҳтиёж юзасидан, тоат-ибодатга қувват бўлиши учун еб-ичади. Мункир эса шаҳватининг асири бўлиб ейди-ю тўймайди. Мўмин киши емакка ҳирси йўқлигидан ва танаввулни “Бисмиллоҳ” билан бошлаганидан, таом барокатли бўлади, унга барака киради ва у оз луқма билан қаноатланади. Ҳадисдаги етти рақами орқали тамаъкорлик, табъи бад, ҳасад, семириш, овқатдан лаззатланиш, нафс, кўз, оғиз ҳирслари ва шаҳват каби сифатлар назарда тутилганлиги эҳтимолдир.

Меъёридан жуда кўп овқат ейиш инсонга хос фазилат эмас, балки ҳайвонга хос хусусиятдир. Саййидимиз бўлмиш ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам оз овқат билан қаноатланиш борасида бундай ўгит берганлар: “Меъдани учдан бирини овқат, учдан бирини сув, қолган учдан бирини нафас олиш учун бўш қолдир”.

Қалбида имон ҳаловатини топаман, деган киши эса ҳар бир масалада андозани Китоб ва Суннатдан олиб, Аллоҳнинг ризоси учун амал қилади. Аллоҳ ҳаммамизга ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган йўлдан юришни насиб этсин.

 

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг

“Мўминнинг сифатлари” китобидан

Top