muslimuz

muslimuz

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақасининг таълим муассасалари кесимидаги саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Талабалар ўртасида спортнинг кураш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат спорт турлари бўйича таълим муассаса кесимидаги беллашувда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар мусобақанинг республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2024”  спорт мусобақасининг республика босқичи 2024 йилнинг 15-16 май кунлари Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Cавол: Мен қизларим учун тилла тақинчоқлар олиб қўйганман. Шулардан закот чиқараманми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар тилла тақинчоқлар қизларнинг ўзига мулк қилиб берилган ва улар балоғатга етган бўлса ҳамда тилласи ҳам нисобга етган бўлса, ўзлари закот беради.

Агар нисобга етмаган бўлса ёки нисобга етган бўлса-ю, балоғатга етмаган бўлса, закот бермайди.

Агар кейинчалик, масалан, турмушга узатаётиб бераман деб тилла олиб қўйган бўлсангиз, бу сизнинг мулкингиз бўлади ва сиз ўзингиздаги нақд пул ёки тилла тақинчоқларингизга қўшиб закот чиқарасиз. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: (Тилла ва кумушнинг) иккисидан ҳар бирининг зарб қилинганида, истеъмолдагисида, хоҳ у ишлов берилмаган руда ҳолатда бўлсин, хоҳ истеъмоли мубоҳ ёки мубоҳ бўлмаган тақинчоқ бўлсин, хоҳ зийнат учун бўлсин, хоҳ бировга бериш учун бўлсин, закот чиқариш лозим. Чунки бу иккиси нарсаларнинг баҳоси – пул қилиб яратилган. Шундай экан, у иккиси қандай бўлмасин улардан закот берилади” (“Раддул муҳтор” китоби).

“Закот беришнинг фарз бўлиши ақлли бўлиш ва балоғатга етишдир. Шунга кўра, мажнун ва балоғатга етмаган бола зиммасига закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки закот ибодатдир ва ибодатлар бу икки тоифа инсонларга фарз эмасдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзлари йиғлаб ўтирардилар. Шу пайт Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

Жорий йил 1 май куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари “Аждодлар меросини ўрганиш” мавзусида Наманган вилоятидаги Исҳоқхон тўра Ибрат мактаби, Президент мактаби ва Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида мазкур жойлар ҳақида тарихий манбалар асосида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, талабалар мажмуа таркибидаги музей экспонатлари, китоб ва эски қўлёзмалар билан яқиндан таниш асносида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Диний таълим муассасаларда бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказиб турилиши талабаларнинг ўтмиш тарихимиз билан яқиндан танишиш билан бирга бугунги ҳаётимизга шукроналик ва келажагимизга ишонч туйғуларининг шаклланишига асос бўлади, иншоАллоҳ. 

Ўз мухбиримиз

"Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: "Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳ Пайғамбарлардан бўлган Яҳёнинг башоратини бермоқда", дедилар" (Оли Имрон сураси, 39-оят).

Муҳаммад Бобур домла Насриддинов,
Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Страница 1 из 200

Мақолалар

Top