muslim.uz

muslim.uz

Японияликларни бутун дунё ўзининг тартиблилиги, қоидаларга сўзсиз амал қилиши, бошқаларга ўрнак бўлиш жиҳатлари билан билади.

Россия Федерациясида ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида япониялик футболчиларнинг ва футбол мухлисларининг трибуналар ва кийиниш хоналарида ўзларидан кейин тозалаш ишларини олиб борганлари, майдонни шунчаки тарк этмасдан ўриндиқлар атрофидаги чиқиндиларни тозалаган ҳолда чиққанлари бутун дунё футбол мухлисларининг эътирофига сазовор бўлди. Буни миллиардлаб инсонлар кузатдилар.

Мусулмон аҳоли сони кўпчиликни ташкил этмасада Ислом динига эътиқод қилувчилар ва Японияга ҳалол туризм мақсадида ташриф буюрувчилар сони бугунги кунда ошиб бормоқда.

Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига Аллоҳ таоло буюрган фарзларидан бирини адо этиш учун борган япониялик мусулмон жуфтлик тасвирга олинган видеолавҳа яна миллионлар олқишига сазовор бўлди. Уч кунда қарийб 2 миллион марта кўрилган ушбу лавҳада Ҳаж амалларидан бирини бажариш учун Жаморот водийсига кетаётган кишиларнинг йўлда учраган чиқиндиларни йиғиб бораётганлари ва елим халтани белгиланган жойга қадар олиб кетаётганлари акс этган.

Ушбу видеолавҳа 2017 йилдаги Ҳаж мавсумида тасвирга олинган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Ҳаж ибодати давомида гуноҳ қилмаган, фаҳш сўзлар айтмаган ҳожи, онадан янги туғилгандек гуноҳларидан пок бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:

من حج البيت ولم يرفث ولم يفسق خرج من ذنوبه كيوم ولدته أمه

«Ким Байтуллоҳни ҳаж қилса, (унда) ахлоқсиз сўзларни гапирмаса ва фисқ-фужур ишларни қилмаса, худди онаси уни туққан кундаги каби (барча) гуноҳлардан покланиб қайтади» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Қуйидаги видеолавҳада япониялик зиёратчиларнинг барча мўмин-мусулмонларга ўрнак бўладиган амаллари ҳақида маълумот келтирилган.

https://www.facebook.com/azmiam/videos/10216386064185044/?t=36

ЎМИ Матбуот хизмати

Қуръони Карим маъноларини илк марта аслиятдан ўзбек тилига таржима қилиб халқимизга тақдим этган шайх Алоуддин Мансур томонидан таржима ва шарҳ қилинаётган ушбу китоб буюк ватандошимиз Алоуддин Косоний тасниф этган ҳанафия мазҳабига оид асарлар ичида энг муфассал, мукаммал ва бошқа мазҳаб эгалари ҳам тан оладиган, далил-ҳужжатлари мустаҳкам, муътабар манба ҳисобланмиш «Бадоеъус саноеъ...» (“Шариат қонунларини тартиблашда гўзал санъатлар”) асаридир.

Ҳар қандай яхшиликнинг асосида турувчи поклик ва динимизнинг устуни, мўминнинг меърожи ҳисобланган намоз ибодатини бутун тафсилотлари билан ёритувчи бу китоб маърифатсевар халқимизга Аллоҳга бандалик илмидан дарс берувчи муҳим қўлланма бўлиб қолади, деган умиддамиз.

Таржимон: Шайх Алоуддин Мансур
Номи:«Бадоеус саноеъ»‎ 1–2-жузлар

ЎМИ Матбуот хизмати

2018 йилнинг 27 июлида Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11-синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғи қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда. Ушбу буйруқ билан умумий ўрта таълим муассасалари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.

Халқ таълими вазирининг буйруғига илова қилинган таянч ўқув режасига мувофиқ, 2018-2019 ўқув йили давомида “Тарих“, “Давлат ва ҳуқуқ асослар“, “Одобнома“, “Ватан туйғуси“, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари“ каби ижтимоий фанлар билан бир қаторда “Дунё динлари тарихи“ фани ҳам ўқитилади. Ушбу фан мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари учун ҳафтада 1 соат давомида ўтилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари таянч ўқув режа ва тушунтириш хатида белгиланган вазифалар ижроси 2018-2019 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларида тўлиқ бажарилишини таъминлайди.

Мазкур буйруқ қабул қилингани муносабати билан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 майдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Манба: azon.uz

Вторник, 07 Август 2018 00:00

Ноёб панда

Қизай лақабли панда дунёдаги ноёб панда ҳисобланади. Гап шундаки, унинг ранглари жигарранг ва оқ кўринишда. Биз пандаларни қора ва оқ рангда кўришга ўрганиб қолганмиз.

Бу панда ҳозир етти ёшда бўлиб, туғилганда рангининг жигарранглиги сабабли онаси ташлаб кетган. Ҳозирда бу жонивор Хитойнинг Тоғли Циньлин деган табиат қўриқхонасида яшамоқда.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:

وَرَبُّكَ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَيَخْتَارُ

“Ва Раббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлаганини ихтиёр қилур” (Қасас сураси, 68-оят).

 

Интернет материаллари асосида

Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

 Заха Ҳадид – замонавий меъморчиликнинг энг пешқадам сиймоларидан бири эди. 1950 йил Бағдодда таваллуд топган Заха кичик ёшиданоқ меъмор бўлишни орзу қилиб, шунга астойдил ҳаракат қилар эди. У Байрутдаги Америка университетининг математика факультетини битириб, Лондондаги Архитектура ассоциациясининг архитектура мактабига ўқишга киради. Заха Хадид 30 ёшида Лондонда хусусий мижозлар буюртмаларини бажарадиган Zaha Hadid Architects архитектура бюросини очади. Заха ижодий ишларини кўплаб халқаро конкурсларда намойиш этади. Аммо ҳам Шарқ аёли, ҳам Ислом динида бўлгани боис унга ўша танловларда қатнашишга рухсат этилганининг ўзи ҳам катта гап бўлиб қолаверади. Аммо талант – барибир талант. Унга тан бермасликнинг иложи йўқ. Ниҳоят 1983 йил унинг “Гонконг устидаги тепаликка кўтарилиш” клуби лойиҳаси йилнинг энг яхши меъморлик иши деб топилади. Ана ўша кундан бошлаб Заха Ҳадид кенг жамоатчилик эътиборга тушади. Аммо уни машҳур қилган лойиҳа буюртмачининг ишлари касодга учрагани боис битмай қолади. Лекин Заха Ҳадиднинг йўллари очилиб кетади ва у машҳурликнинг энг юксак чўққиларини забт этиб дунёдаги энг чиройли бинолар лойиҳаларини яратади.

Қуйида дунёдаги энг машҳур муслима-меъморнинг қурилиши ниҳоясига етиб фойдаланилаётган 15 та ишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

 

 

Бокудаги Ҳайдар Алиев маркази, Озарбойжон

 

 Макаодаги 40 қаватли меҳмонхона, Хитой

 

Гуанчжоудаги Опера театри

 

 Бонндаги  Бетховен номидаги Фестиваль мажмуаси 2020, Германия

 

Гонконгдаги Политехника университети, Хитой

 

Чаншадаги Халқаро маданият ва санъат маркази, Хитой

 

Чикагодаги Бернем павильони, АҚШ

 

Белграддаги Beko Masterplan кўп тармоқли мажмуаси, Сербия

 

 Глазгодаги  Риверсайд транспорт музейи

 

 Москвадаги «Domino Tower» бизнес маркази, Россия

 

Токиодаги Олимпия стадиони 2020, Япония

 

 Z.Car автомобили концепцияси

 

 

 Ҳашаматли яхта концепцияси

 

 Artemidа фабрикаси учун Genesy тунчироғи

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

Мақолалар

Top