muslim.uz
Рўза тутишдан мақсад нима?
Саудия Aрабистонида XIII асрлик масжид қайта тикланади
Саудия Aрабистонида бундан XIII аср муқаддам қурилган қадимий “ас-Сафа” масжиди қайта тикланади, деб хабар бермоқда “The National” нашри.
Масжидни таъмирлаш ишлари 2018 йили валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳазрати олийлари томонидан тарихий масжидларни тиклаш бўйича бошланган лойиҳанинг бир қисмидир. Лойиҳа доирасида қироллик бўйлаб жами 130 та тарихий ва диний аҳамиятга эга масжид ва обидаларни таъмирлаш режалаштирилган.
Мазкур Балжураши вилоятидаги “ас-Сафа” масжиди Саудия Aрабистонидаги энг қадимий масжидлардан бири ҳисобланади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Аллоҳнинг неъматлари беҳисоб
Эҳтиромдан масрур кўнгиллар
Айни кунларда кам таъминланган оилалар вакиллари муборак умра зиёратини амалга оширмоқдалар. Ушбу лавҳада уларга яратилган шароитлар, эътибор ва эҳтиромдан масрур кўнгилларнинг дил изҳорлари акс этган.