muslim.uz
Диний таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун, 23 февраль куни Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун Ғофуров ҳамда идора Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхоновлар қатнашишди.
Семинарда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатида соҳага доир таъкидланган вазифалари алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да билим юртларида таълим сифатини янада ошириш, 1-семестр якунлари, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”, “Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, адашган оқимларга раддия бериш кўникмалари ва услублари” каби махсус курс дарсларини ўқитиш натижалари, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Сўнгра таълим муассасалари раҳбарларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Куннинг иккинчи ярмида таълим муассасалари раҳбарлари “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, янги қурилган ётоқхона биноси, ошхона, ёпиқ спорт зали ҳамда педагог-ўқитувчилар фаолияти билан яқиндан танишди.
Тадбир якунида иштирокчилар семинар юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллиги ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси масъулларига миннатдорчилик билдирдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган сайёр йиғилиш самарали кечди
2023 йил 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги, вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида ўтказилди. Унда туман имом-хатиблари ва ноиблар ҳамда ҳамкор ташкилот масъулларининг ҳамроҳлигида тумандаги 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон туманидаги 31 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш одоблари”, “Тинчлик қадри”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборсиз бўлмайлик”, “Ёшлар келажагимиз”, “Неъматларга шукр қилиш фазилати”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва бошқа, бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Шунингдек, шу куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Каттақўрғон туманидаги “Қаландархона” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, мазкур масжид ҳудудидаги кам таъминланган ва ИҲМ оилалар ҳолидан хабар олди ҳамда уларга эҳсонлар тарқатди.
Шундан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Каттақўрғон туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосар Ёқубжон домла Мансуровлар бевосита бош бўлдилар.
Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ҳужжат юритиш ва ободончилик бўйича ҳамда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунинг билан бир қаторда, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Ислом тараққиёт банки томонидан мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратилиши рeжалаштирилмоқда
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди.Музокаралар натижасига кўра, таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спорт заллар қуришга маблағ ажратиладиган бўлди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10 минг 104 та мактаб 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлсада, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. Таъмирталаб мактаблар сони 1 минг 250 тани ташкил этади.
ЎзА
Исломда вақфнинг аҳамияти (видео)
Хоразмга ташрифдан фотолавҳа
Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Жонхорош бобо” жоме масжидига ташриф буюриб илмий-маърифий суҳбат қилиб берди.
Суҳбатни тез кунда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда видео шаклда томоша қилишингиз мумкин.