МАҚОЛА

Терроризмга  қаршимиз 

Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа бузғунчи оқимларнинг хуружи ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдириши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва аньаналарни асрашга хизмат килиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айникса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маьнавий  жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда даьват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир. Бизнинг ислом динига бўлган ихлосимиз, эьтиқодимиз ва садоқатимизни бутун жахон аҳли кўриб билиб турибди.

Сўнги йилларга келиб турли минтақаларда Bслом динини ўзларига ниқоб қилиб олган манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлди. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, нохақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олишига, халқ тинчлиги бузилиб, икки дунё саодатига, эзгуликга етакловчи ислом динига зарар етказиб, мусулмонлар орасида низо чикариб, нифоқ солишга ҳаракат қилаётганлари жаҳон афкор оммасига сир эмас. Улар ўзларини “Ислом дини ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа” деб эьлон қилган ҳолда бегуноҳ мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлмоқдалар ҳамда қанчадан қанча юртларни вайрон этмокдалар. Энг ачинарлиси улар ўзларининг бузғунчи ҳаракатларини асослаш учун муқаддас Қурьони каримни нотўғри талқин қилиб, ўз мақсадлари йўлида диндан фойдаланиб, одамларни йўлдан оздиришга уринмоқдалар.

Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жахон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қурьони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади. Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир. Албатта, етарли диний ва дунёвий билими бўлмаган, миясидан умуминсоний қадриятлар чиқариб ташланган, уларнинг ўрнига ақидапарастлик ғоялари киритилган “манқурт” инсонлар маьнавий қашшоқ кишига айланиб колади.  Бундай кишилар аста секинлик билан бўлсада жамиятда нотинчлик, беқарорликни келтириб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ислом дини ва терроризм умуман бир бирига ёт нарсалар эканини ҳамиша ёдда тутайлик.

 

 М.Хабибуллаев

Гурлан туман бош имом-хатиби

Read 3002 times

Мақолалар

Top