МАҚОЛА

Тобеъ бўлишликнинг ва бидъатдан сақланишнинг вожиблиги
Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг расули Муҳаммад пайғамбарга, у зотнинг оли асҳобларининг барчаларига салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:

Мусулмон  одамнинг Қуръон ва саҳиҳ Суннатда келган насс(шаръий матн)га эргашмоғи,

у иккаласидан ҳеч бирида мавжуд бўлмаган нарсаларни яратиб олишликдан сақланмоғи фарз эканлиги борасида мусулмонлар орасида улар қайси фирқа ёки қайси мазҳабдан бўлсалар ҳам  бирор бир ихтилоф борлигини билмайман. Демак бу турли фирқа ва мазҳабларда бўлган ва турли асрларда яшаб ўтган мусулмонларнинг ўртасидаги уларнинг барчалари иттифоқ қилган муштарак меъёрдир.
Шундай экан ихтилоф уларнинг ораларига қаердан келиб қолган ва қандай қилиб ҳар хил фирқа ва мазҳабларга бўлиниб кетганлар? Нима  учун ана ўша муштарак меъёр уларни битта тўғри йўл ва тўғри сўзга жалб қила олмаган?
Бунинг жавоби шуки, улар ибтидоъ (динга янгилик киритиш)нинг маъноси ва ундан қилинган ирода ҳақида ихтилофга борганларидек  иттибо(шаръий нассга эргашмоқ)нинг маъноси ва қоидалари атрофида ҳам ихтилофга борганлар. Уларни ана ўша муштарак меъёр бошқаруви остида бирлик ва аҳилликда иш қилмоқдан чиқариб юборган асосий омил ана шудир. Мен ҳозир бу борада шахсий мутаассиблик ва ташқи омилларнинг роли борлигини тасаввур қилолмайман. 
Бироқ иттибонинг маъносини ва унинг вожиблигини англаб етишдаги келишмовчиликнинг сабаби нимада? Ахир бу калиманинг маъноси ҳеч бир ноаниқлик ва иштибоҳнинг белгиси йўқ даражада аниқ ва равшан бўлса? Ибтидоъдан мурод нима эканлигидаги келишмовчиликнинг сабаби нима? Калиманинг “ибдоъ” (янгилик киритиш) эканлиги ҳаммага маълумку! Аввал бўлмаган нарсани пайдо қилиш!
Биз ана шу саволларга жавоб бериш учун иттибо ва ибтидоъларнинг маъносини алоҳида -алоҳида қилиб жавоб берсак.
Биринчи: нассга эргашмоқнинг маъноси.
Биз Қуръондаги матнга эргашмоқ деганда унинг лафзлари, жумлалари ва ибораларини тааммул қилишни назарда тутишимиз шубҳасиз. Бу орқали биз ўша матнлардан ирода қилинган маънони Шореънинг мақсади ва амрига мувофиқ келадиган тўғри йўл билан билишни, кейин эса ўша ўзимиз ўрганиб чиққан ва ирода қилинган маъноларга амал қилишни истаймиз.
Қуръонда келганларга эргашмоқни ўзига қарор қилган олим ана шу жойда нассларни шарҳлашда қўлланиладиган, агар ўшалардан фойдаланилмаса араб кишиси ҳам арабий ибораларнинг маъносини тушуна олмайдиган араб тили қоидаларини яхши билишга мажбур бўлади.
Ана шу қоидалар ҳаммаси бўлиб икки қисмга далолатлар ва баёнга бўлинади.
Далолат ҳақида гапирадиган бўлсак, улардан мақсад сўзларнинг маъноларга далолат қилиши асосларидир. Агар кайфият нуқтаи назаридан бўлса, уларни ҳақиқат, мажоз ва муштарак, нутқнинг ва тушунчанинг далолати ва ҳоказолар деб атайдилар. Агар кучлилик ва кучсизликдаги тафовут юзасидан бўлса, муҳкам, муфассар, насс, зоҳир, хафий, мушкил ва мужмал деб атайдилар.
Шунингдек уларга алоқадор қоидалар, ҳукмлар ва шартлар ҳам борки уларни яхши билиш, ана шу далолатларга эътимод қиладиган вақтда улардан фойдаланиш лозим бўлади.
Энди баёнга келсак, бас, ундан мақсад қуйидаги ҳолатларда араб тилида риоя қилинадиган қоидалар ва асосларни мулоҳаза қилишликдир:
А) хосс далолатли ибора билан умумий далолатли бошқа бир иборанинг ўртасида айни ҳукм борасида жузъий қарама-қаршилик воқе бўлиб қолганида. Ана шу жойда бир-бирига қарама-қарши бўлган бу икки жумлалар ўртасини мувофиқлаштиришга асос бўладиган қоидалар мавжуддир.
Б) мутлақ билан муқайяднинг орасида жузъий қарама ¬ қаршилик учраб қолган пайтда. Бу жойнинг ҳам бошқа бир қоидалари борки уларнинг иши ўша  икки жумлаларнинг ўртасидаги мувофиқликни ўз ўрнига қайтаришдир.
Ж) қайсидир сўзни таъвил қилишни ва уни ўзининг зоҳирий асл маъносидан чиқариб олишни талаб қиладиган сабаблар вужудга келган вақтда. Зотан ана шу вазиятнинг араб тилига оид маълум қоидаларига эътимод қиладиган ва уларга мурожаат қилиш вожиб бўладиган мезонлари мавжуддир.
Д) далолати ноаниқ бўлган, айни мавзуга алоқадор бошқа иборалар ва аломатларга мурожаат қилиш орқалигина ундан ирода қилинган маъно аниқ бўладиган (мужмал) калимага дуч келинган вақтда.
Аммо нассларнинг далолатлари илми ва маъноларининг баёни илмига пойдевор вазифасини ўтаб берадиган ана шу қоидаларнинг барчасида ҳам бу соҳа яъни араб тили ва фиқҳ уламолари  ҳамфикр бўлган эмаслар. Маълумки нассларнинг тафсир қилиш қоидалари далолатлар ва фиқҳнинг тилга доир асосларидан келиб чиқадиган нейтрал қоидалари ҳам бор. Уни эса араб тилининг мутахассис уламолари яхши биладилар. Демак шундай экан ана шу жойда луғат уламолари ўртасидаги ихтилофли нуқталар калом уламолари ва Ислом шариати уламоларидан иборат бу борада баҳс олиб борадиган кишиларнинг ижтиҳодларида ўз аксини кўрсатган бўлиши лозимдир.
Калом уламолари наздида ана шу қоидалар борасида бир ¬ биридан фарқ қилгувчи ижтиҳодлардан исломий фирқалар деб аталадиган гаплар чиқиб келган бўлиши керак бўлади. Шариати Ислом уламоларининг наздида ана шу қоидалар борасида бир ¬ биридан фарқ қилгувчи ижтиҳодлардан фиқҳий мазҳаблар деб аталадиган гаплар келиб чиққан бўлиши керак бўлади.
Нассларга шарҳ бериш қоидалари борасида бўлган ихтилофларнинг натижаси ана шулар ва улар ҳар хил мазҳаблар ва фирқаларнинг пайдо бўлишида намоён бўлади.
Уламоларнинг бидъат ва унинг маъноси борасидаги  ихтилофлари, ана шу фирқаларнинг Исломнинг борлиғида мустаҳкам ўрнашиб олишидаги таъсири ҳақидаги сўзлар ҳам шунга яқиндир.
Энди мен сизга уларни айрим тафсилотлари билан алоҳида тушунтириб бераман:
Уламолар бидъатга жуда кўп таъриф берганлар. Бироқ бу ўринда имомлар ихтилоф қиладиган бошқа таърифларда ўзини кўрсатадиган умумий махражи ҳам бор ва  уламоларнинг барчалари бу масалада ҳамфикрдирлар. У ҳам бўлса: бидъат¬  диннинг ақидавий асослари ёки  сулук билан боғлиқ аҳкомларига ҳеч бир далил ¬ хужжат йўқ бўлгани ҳолда бирор бир янги нарсани киритишдир.
Ана шу маънодаги бидъатнинг ҳаром эканлиги умумий махраждир. Ким бўлишларидан қатъий назар мусулмонлар орасида  ихтилоф маҳалли бўлмаслиги лозим бўлади. Лекин мусулмонлар, аслини олганда, ихтилоф қилдилар ва шу сабабли уларнинг ичида ҳар хил фирқалар ва мазҳаблар вужудга келди.
Бу борадаги ихтилоф манбаи икки ишда ўз хулосасини топади:
Биринчи иш: жузъий воқеаларга бидъатнинг муттафақун алайҳи бўлинган таърифини ишлатишга бўлган уриниш пайтида воқе бўладиган хилоф. Шу нарса маълумки бу нарса кўпинча назар, муноқаша уфқларини очиб беради ва эҳтимоллик тарафларни ҳаракатга келтиради ва натижада принсиплар ва таърифларга иттифоқ бўлинган тарафдан ўша татбиқотларда хилоф воқе бўлади. Ана шу татбиқни усулул фиқҳ уламолари таҳқиқул манот(1) деб атайдилар.
Ана шулар жумласидан қазо ва қадар тафсилотлари ҳақидаги баҳслар, мажбурлик ва ихтиёрийлик ҳақидаги саволларга шўнғишликнинг бидъат ёки бидъат эмаслиги ҳақида ихтилоф содир бўлганидир.
Шунингдек дин асослари ва Ислом ақидасини ҳимоя қилишда илми калом, фалсафа фанининг истилоҳлари ва мантиқ илми қоидаларидан фойдаланиш ҳақида ҳам хилоф содир бўлгани.
Шулардан яна бири мубтадиълар билан улар тутган ботил йўллари ҳақида сўзлашиш ва мунозара қилиш бўлиб, бу ҳам ихтилофли масалалардандир.
Ана шулар ва шуларга ўхшаш жузъий ишларда уламолар ижтиҳод олиб борганлар: бидъат сўзининг муттафиқ бўлинган маъносини уларга ҳам ишлатса бўладими ёки йўқми?
Иккинчи иш: ўзларини илмли қилиб кўрсатаётганлардаги илмсизлик. Улар ҳамма вақт бор бўлганлар. Зотан уларнинг ишлари бидъатни шарҳ қилишда ўзлари билган мазҳабга юришдир. Бунда улар ҳеч қандай илмий қоидаларга амал қилмайдилар ёки бу борада имомларнинг қарорларига эргашмайдилар.
Оқибатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ҳар қандай янги иш уларнинг назарларида бидъат бўлиб кўринади. Шундай экан унга қарши, ўша бидъатни қиладиганларга қарши курашиш керак бўлади дейдилар. Шунга биноан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киймаган янги либосларни кийиш ҳам бидъат бўлиб чиқади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатмаган дуо ибораларини ишлатиш бидъат. Расулуллоҳ ишлатмаган саловот ибораларини ишлатиш бидъат. Муайян бир куннинг бирор соатида Аллоҳнинг зикри учун тўпланиш агар ўша вақтда Расулуллоҳ ўтирмаган бўлсалар, бидъат. Мусулмонларнинг ийд намозини адо этиш учун расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган намозгоҳдан бошқа жомеъ масжидларга боришлари бидъат. Шундай экан демак ана ўшаларнинг барчаси ҳаром бўлиши керак. Чунки ҳар қандай бидъат залолатдир. Ичида залолат бор ишни қилаётган киши ҳаром ишдан бошқасини қилмаётган бўлади.
Бидъат бу ақида ёки сулукка оид бир ишни динга олиб қириш эканини ва унинг диндан бўлмаслигини юқорида билиб олдингиз. Лекин Аллоҳнинг зикри диндан¬ку! Дуо қилиш диндан-ку! Расулуллоҳга саловот айтиш диндан¬ку! Икки ийд намозларини адо этишлик диндан¬ку! Расулуллоҳнинг бирор бир ишни қилмаган эканликларининг ўзиёқ ўша ишни қилишликнинг ҳаром эканлигига далил ¬ хужжат бўла олмаслигини билсангиз керак. Яъни, у зотнинг баъзи ишларни қилмаганликларининг ёлғиз ўзи билан ўша ишларни қилишликнинг ҳаром эканлиги келиб чиқмайди. Бунда биз айтиб ўтган мисоллар ҳам бошқалари ҳам баробардир.
Бу нарсага ижтиҳодий омилларнинг роли иттибоъ ва ибтидоънинг маъноларини англаб етиш масаласига ихтилофнинг кириб келиши доирасида чекланиб қолиши сабаб бўлган. Биз ҳар хил фирқалар ва мазҳабларнинг вужудга келишидаги энг муҳим сабаблардан бири ана шу омиллар эканлигини билган эдик.
Аммо биз ¬ана шу омиллар ҳақида сўз юритаётиб¬ бу масалада шахсий мутаассибликнинг ҳам, ташқи омилларнинг ҳам роли бўлмаганлигини фараз қилган эдик. Ана ўша вақтда шуни фараз қилишимизга сабаб омиллар кўпайиб кетиб, бир-бирларига ўхшаб қолмасин учун эди. Албатта ана шу икки омилнинг ихтилофни пайдо қилиш ҳатто ихтилоф қилишга важҳ бўлмаган ишлар ёки нуқталарга ҳам олиб киришида каттагина роли бордир. Бунинг учун айрим мисоллар устида тўхталиб ўтсак:
Масалан, иттибоъ ва ибтидоъ масаласида Қуръонда шундай насслар келганки уларни ўзларининг асл ¬ ҳақиқий маъноларидан мажозий маънога олиб чиқиш зарур эканлигига шаръий ижмоъ ва луғавий якдиллик бордир.(Ва бу таъвил қилиш дейилади).

Масалан:


وَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا  (Тур: 48- оят)

(«Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан».)
Бу оятдаги «أَعْيُنِنَا» калимаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун маконлик вазифасини ўтаб бера олмаслиги, унинг маъноси назорат ва ҳимоя эканлигига ижмоъ бўлингандир. Яна Қасос сураси 88-оятида:

كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجْهَهُ

(«Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир»)
келган  «وَجْهَهُ» ни бир зотнинг жузи бўлган ҳақиқий маъноси билан тафсир қилиб бўлмайди. Шундай экан уни таъвил қилиш керак бўлади.
Шундай бўлсада бугун ўзларини салафий деб ҳисоблайдиганларнинг ичида ана шу икки калима ва уларга ўхшаганларни ҳақиқий маъноси билан тафсир қиладиганлар, ночорлик юзасидан таъвил қилишга мойил бўлганликлари учун ашъарийлар ва мотурийдийларни фосиқ ва мубтадиъларга чиқарадиганлар бор. Шу нарса аниқки бирор шахс ва мазҳабга мутаассиблик қилиш ¬ ана шуларгина уларни ижмоъни бузишларига етаклаб келгандир. Бунга далил ¬ ҳужжат оламлар Роббисининг зотидан юзидан бошқаси ҳам фоний эканлиги келиб чиқишини улар тўғри тушунмасликларидир. Улар Аллоҳ таолонинг «فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا» деган сўзининг зоҳирига мувофиқ Расулуллоҳнинг «أَعْيُنِنَا» (кўзларимиз.тарж.) га сиғишиб кетишлари келиб чиқишини тўғри англаб етмасликларидир.
Бироқ, мутаассиблик таъвил қилишни тақозо қиладиган бўлса, уни таъвил қилиш жуда енгил ишдир. Зеро,  Аллоҳ таолонинг: «يُحِبُّهُمْ» деган сўзидаги Унинг бандаларига бўлган муҳаббатини улардан рози бўлади, деб, «يُحِبُّوْنَهُْ»    даги бандаларнинг Унга бўлган муҳаббатларини Унга итоат қиладилар, Унинг амру фармонларига бўйинсунадилар, деб таъвил қилинади.
Бунинг акси ўлароқ бошқа бир фирқа ёки фирқалар борки улар Аллоҳнинг Китобидаги таъвил қилиб бўлмайдиган, араб тили қоидаси бўйича фақат ўз ҳақиқатига биноан тафсир қилишга ижозат бериладиган қатъий нассдан юз ўгирадилар ва ўзларида ўрнашиб қолган мутаассибликлари талаб қиладиган маънони деб уни эътиборга олмайдилар.
Шулардан бири Аллоҳ таолонинг Китоби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ҳаммасига яхшилик ва олий мақомлик билан шоҳидлик бериши, Хулд жаннатларидаги доимий фароғатда бўлишларини Ўз зотига қатъий ваъда қилиб олишидир. Бу  Аллоҳ азза ва жалланинг: «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар», деган сўзида келгандир. Бироқ кучли мутаассиблик ва Унинг ўрнига ўз мизожларини ҳоким қилиб олганликлари туфайли айрим фирқалар барча саҳобалар учун бўлаётган ана шу раббоний шоҳидликдан юз ўгирадилар.  Оқибатда ана шу мизожлар Аллоҳнинг Китобидаги ана шу қатъий ва аниқ ¬ равшан иборани кўрмаганликка олиб, Расулуллоҳнинг саҳобаларини ризолик ва қабулликка эришган «танланганлар»га ҳамда ёмонлик ва азобли иқоб билан ортга қайтган «оғишганлар»га тақсимладилар. 
Шулардан яна бири Аллоҳнинг Китоби Расулуллоҳнинг завжаи мутоҳҳараларига уларнинг ҳаммаларини мўминларнинг оналари деб аташлик билан кийгазган хилъатдир. Бу Унинг: «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир», деган сўзида келган. Ана ўша одамлар ўзларининг мутаассибликлари тақозоси билан иш кўриб расулуллоҳнинг завжалари ўртасини ҳам мутаассиблик ва мизожларига қараб тақсимладилар. Яъни, Оиша розияллоҳу анҳо мўминлар оналарига Аллоҳ берган ана ўша хилъатдан мосиводир, дедилар ва Расулуллоҳ индамасдан жим туришлари мумкин бўлмаган, Аллоҳнинг Китобидаги қатъий аниқ бўлган нассга мувофиқ келиши мумкин бўлмаган туҳматларни қилдилар.
Ниҳоят, қуйидаги хулоса ушбу баҳсимиз ичидаги сўнги сўз бўладиган, унинг устида тўхталиб бир тафаккур юритиладиган энг асосийси бўлса ажаб эмас:
Биз қатъий нассларга эргашиш, уларга қарши чиқмасликнинг маънолари ҳақида тушунча бераётиб, сабаблари ва мисоллари билан келтирган ижтиҳодий ихтилофларда ҳеч бир муаммо йўқдир.
Ҳаром бўлган бидъатнинг маъносини белгилашдаги ижтиҳодий ихтилофларда ҳам ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Модомики ижтиҳод бир қанча маъно ва далолатни қабул қиладиган нассларда ўз ифодасини топган бўлса ёки ҳамфикр бўлинган қоидалар ё ижмоъ бўлинган таърифларни кўплаб жузъиётларга татбиқ қилишда намоён бўлган бўлса. Ва бу танқиҳул манот(2) деб аталади.
Шунинг учун ана шу ҳар хил илмий ёки фиқҳий ижтиҳодлардан келиб чиққан фирқалар ва мазҳаблар ихтилофнинг шаръий доирасидан четга чиқмайдилар. Шунинг учун улар ўзларининг исломийликларини йўқотишлари мумкин эмас. Уларга назар солаётганимизда уларни ўз ижтиҳодлари борасида диндан бўлмаган ишлар билан шуғулланаётганлар сифатида қарашимиз мумкин эмас.
Лекин аҳли суннат ва жамоатнинг мазҳаби доирасида бўлмаган ижтиҳод Қуръонда келган таъвил қилиб бўлмайдиган насс ёки Расулуллоҳнинг  таъвилни қабул қилмайдиган даражадаги мутавотир ҳадисларига очиқ ¬ ойдин қарши чиқишга чақирар экан бу масала бутунлай бошқача тус олади.
Мусулмонларнинг имомларининг мазҳабларидан юз ўгириш орқасида беркилиб ётган омил ¬ бу нафсга ёки бировга,  баъзи пайтларда жамоатга мутаассиблик қилишдан бошқа нарса эмас эканлигига шубҳамиз йўқдир. Баъзан ишнинг хатари зиёда бўлиб кетганидан бир ёки кўплаб ташқи тарафларга ўтиб кетади. Кейин эса мусулмонларни бир бирлари билан қарама¬ қарши қилиб қўядиган сабабларни яратиш ва фитналар оловини ёқишлик учун ана шу мутаассиблик манбаларига асос солинади.

Доктор  Муҳаммад Саийд Рамазон Бутий

(1) Таҳқиқул манот - насснинг жузъий ишга мувофиқ келишини аниқлаш. Яъни, фаръий масалада иллатнинг борлигини исботлашдир. Масалан, қабрларни очиб ўғирлик қиладиган кишининг қўлини кесиш учун унинг ўғри эканлигини исботлаб бериш. Бу ердаги иллат ўғирликдир.
(2) Танқиҳул манот- ҳукм чиқариш керак бўладиган ишнинг аслидаги иллатини ўрганишдир. Масалан, бир аъробий ўзининг кўкрагига уриб, сочларини юлиб: “Ҳалок бўлдим ва ҳалок қилдим”, деганча Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига келди. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сени ҳалок қилган нарса нима? дедилар. У: Рамазонда аёлимга яқинлик қилиб қўйдим, деди. Бир қул озод қил, дедилар у зот. Ўзимдан бошқа қулга кучим етмайди деди у. Ундай бўлса, кетма ¬ кет икки ой рўза тут, дедилар. Мени шу ҳалокатга солиб қўйган нарса рўзанинг ўзи ¬ку, деди аъробий. Бўлмаса, олтмишта мискинга таом бергин, дедилар. Менда таом берадиган нарса йўқ, деди у...
Демак, унинг аъробий экани, “ҳалок бўлдим” деб дод¬ вой солгани, кўксига уриб, сочларини юлгани ҳукмни ўзгартирмади. Унда нима қолди? Рамазон ойида яқинлик қилиши. Демак ана шу иллат бўлади.


Алоуддин Хофий

Read 771 times

Мақолалар

Top