Мақолалар

Ота билан онанинг ўртасидаги фарқ

Кўзингни очган онингдан бошлаб сенга меҳр қўйган зот онангдир,
Кўз ўнгида намоён бўлмасингдан туриб сенга меҳр берган зот отангдир.

Онанг сени дунёга тақдим қилади,
Отанг эса, сенга дунёни тақдим қилишга уринади.
Онанг сенга ҳаёт беради,
Отанг эса, сенга ҳаётда қандай яшашни ўргатади.

Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради,
Отанг эса, иккингизни бир умр кўтариб юради.
Онанг бемор бўлсанг йиғлайди,
Отанг эса, йиғласанг бемор бўлади.

Онанг оч қолмаслигингга аниқ ишонади,
Отанг эса, сенга оч қолмаслик йўлини ўргатади.

Онанг сени бағрида кўтариб юради,
Отанг эса, сени елкасида кўтаради.

Онанг меҳр-шафқат булоғи,
Отанг эса, ҳикмат дарёси.

Онанг сендан масъулиятни кўтаради,
Отанг эса, сенда масъулият ҳиссини пайдо қилади.

Онанг сени йиқилишдан ҳимоя қилади,
Отанг эса, сенга ҳаёт сўқмоқларидан қандай ўтишни ўргатади.

Онанинг меҳрини туғилган онингдан ҳис қиласан,
Отанинг меҳрини эса, ўзинг ота бўлганингда биласан.


Аллоҳим барчаларимизнинг ота-оналаримизни аҳли жаннатлардан қилгин. Омин Ё Роббал оламин!

Read 2115 times

Мақолалар

Top